Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида эскирган (экстенсив) технологияларни қўллаш кўплаб йўқотишларга олиб келади. Кейинги 10-12 йилларда аниқ деҳқончиликнинг юқори сифатли технологияларида информатика, электроника, масофадан туриб атоматик бошқариш тизимлари, прецизион техникаларни қўллаш натижасида жадал равишда ривожланмоқда. Бу эса мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқарувчилари хўжалигининг рентабеллиги ва уларнинг конкурент лаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун замонавий ресурсстежамкор технологиялар мамлакатимиз агросаноат комплексининг турғун ривожланиши аниқлайди. Деҳқончиликда эскирган технологиялардан, иш унуми паст бўлган қишлоқ хўжалик иехникаларидан фойдаланиш, меҳнат унумининг паст бўлишига, қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг конкурентлаш қодилиятининг пасайишига олиб келади ва комфорт шароитда мехнат қилишни ҳамда қишлоқ хўжалигида юқори жаражада фойда олишни таъминламайди. Ҳозирги пайда мамлакатимиза мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларининг 70 % дан ортиғи, ўрнатилган амартизациялаш муддати ўтган техникалар ташкил қилади ва улардан фойдаланиш ортиқча харажат талаб қилади. Тупроққа ишлов бериш технология- ларининг ривожланиш тенденциялари Ресурстежамкорлик-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини структуравий жиҳатидан қайта шакллантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади ва у қишлоқ хўжалигини техник ва технологик жиҳатдан чқур модернизация қилишни тақозо этади. Ресурстежамкор технологияларни қўллаш самарадорли замонавий, юқори иш унумига эга бўлган, ақлли техникалардан ташкил топган мақбул машино-трактор паркини шаллантиришга боғлиқ. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иш унумини ошириш ва ресурсларни тежаш муаммоси асосан замонавий қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланиш эвазига эришилади ва бу мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг конкуренлаш қобилиятининг ошишида принципиал муҳим рўл ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |