2-мавзу. Қурилиш иқлимшунослик. Бинолар ва уларнинг ташқи тўсиқ
Download 342.4 Kb. Pdf ko'rish
|
2-ma\'ruza 1 -savolga javob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича тезкор савол-жавоб 1
2-мавзу. Қурилиш иқлимшунослик. Бинолар ва уларнинг ташқи тўсиқ конструкцияларини лойихалашда иқлимнинг таъсири. Ўзбекистон ландшафтининг ва иқлимотининг асосий тавсифлари ва параметрлари, биноларни лойиҳалаш учун Ўзбекистонни иқлимий ва физик –геологик маълумотлари: Қуёш радиацияси, ҳарорат, намлик ва шамол режимлари, физик-геологик маълумотлар. 1-илова Мавзу бўйича тезкор савол-жавоб 1. Қурилиш иқлимшунослик нималарни ўрганади? 2. Қурилиш иқлимшунослик ёрдамида қандай масалалар ечилади? 3. Архитектуравий иқлимшунослик қандай фанлар билан узвий боғлиқ? 4.Иқлимшуносликни ривожланишига хисса қўшган қандай олимларни биласиз? 5. Иқлим, “Климат” сўзи қандай маънони англатади? 6. “Шамол юлдузи” деб нимага айтилади? 2-илова Қурилиш иклимшунослик. Бинолар ва уларнинг ташқи тўсиқ конструкцияларини лойихалашда иқлимнинг таъсири. Хар қандай бино ва иншоотлар лойихасини бажаришда қурилиш жойини иқлими биринчи навбатда эътиборга олинади. Иқлим, “Климат”, грек сўзидан олинган бўлиб(наклон) “қиялик”деган маънони англатади, яъни ер сатхига нисбатан қуёш нурлари қандай қияликда тушишини кўрсатади. Демак ер сатхидаги хавонинг харорати қуёшнинг ер сатхига нисбатан холатига боглиқ. Агар қуёш нурлари ер сатхига нисбатан перпендикуляр равишда тушса, ер сатхидаги хаво харорати баланд бўлади. Бундан ташқари хаво хароратига жойнинг жухрафик ўрни, релъефи ва океан сатхидан баландлиги хам таъсир этади. Иқлимшунослик қадимий фанлардан бири бўлиб,олимлар, қурувчилар, саёхатчилар, денгизчилар ва тижоратчилар, дехқончилик, чорвачилик билан шуғулланиб келган бутун инсоният томонидан қўлланилиб келинган. Архитектуравий иклимшунослик бинолар ва шахар курилиш иншоотлари архитектураси билан иклим шароитлари орасидаги богликликни урганади. Бу богликлар хакида тула тасаввурга эга булган архитектор лойихалаш жараёнида яратиладиган сунъий мухитни курилиш жойи иклим шароитларини мумкин кадар тула инобатга олган холда, максадга мувофик яратиш имконига эга булади. Архитектуравий иклимшунослик архитектура иншоотлар типологияси, умумий иклимшунослик, гигиена, курилиш физикаси, иктисодиёт, эстетика фанлари билан узвий боглик. Архитектура иншоотларининг иклим типологияси мухитни яхшилаш, инсон ва унинг атрофини иссик ва совукдан химоялаш учун зарур билимлар, усуллар ва воситалар билан архитекторни бойитади, хамда асрлар давомида тупланган микроиклимни тартибга солиш тажрибалари билан таништиради. Иклимдан химояланиш - фойдаланиш воситаларига куйидагилар киради: жойлаштириш усуллари (горизонт томонлари буйича йуналтириш, хаво алмашинувини ташкил этиш ёки мухитни шамолдан химоялаш, хар хил даражадаги очик мухитдан фойдаланиш, кукаламзорлаштириш ва х. к.), ташки химоя курилмалари (деворлар, дераза, том ёпма), инженерлик жихозлари (иситиш, совутиш, хаво алмашинуви ва х.к.) Турар жой биноларининг иклим типологияси бошка турдаги бинолар иклим типологиясига караганда катта ахамият касб этади. Чунки инсон узининг асосий вактини турар жой биносида утказади. Архитектуравий иклимшунослик архитекторга лойихалаш районинининг иклими, иклим омиллари, уларнинг вакт утиши билан узгариши ва иклимнинг тахлил усуллари хакида тулик маълумот беради. Маиший гигиена инсон организмидаги жисмоний ва рухий функцияларнинг узгаришини, ташки мухит ва бинодаги микро-иклимни меъёрда саклаб туришни тушунишга ёрдам беради. Иктисодиёт билимлари (курилиш, фойдаланиш, ишлатилган сарф харажат, социал иктисодий самарадорлик) архитекторга хар томон-лама рационал ечимни танлашга ёрдам беради Эстетика билан боглик булган механизм, жумладан, архитектура композициясининг назарияси иклим архитектураси билан биргаликда тулик урганилмаган. Лекин шундай архитектура композиция категориялари борки, уларни танлаётганда архитектор доимо иклимни хисобга олади. Буларга архитектуравий фазони яратиш, турли хил даражадаги булакланишларнинг хажмий ечимлари, жипслилик ва йуналтирилганлик, турли даражадаги булакланганлик сиртларининг пластик ечими, фактура, ранг ечимлари ва х.к. Шундай килиб, архитектуравий иклимшунослик уз ичига куплаб илмий фанларни камраб олади, лекин булар иклимшуносликнинг мустакил архитектуравий фан булишига халакит бермайди. Иклим – бирор берилган жойда куп йиллар давомида кузатилган об-хаво шароити. Архитектуравий лойихалашда энг мухим асосий иклим омиллари куйидагилар иборат: хаво очик ва булутли булган вактларда горизонтал ва вертикал сиртларга турли йуналишларда тушадиган (тугри ва таркалган) куёш радиацияси; харорат омиллари - ойнинг энг совук ва энг иссик куни, ёзнинг энг иссик ойи учун абсолют минимал, максимал ва уртача максимал, кишнинг энг совук даврида суткалик ёки беш суткалик совук кун хароратлари; намлик омиллари - хаво намлиги, абсолют, уртача суткалик, ойлик сув бугларининг босими, ёгингарчиликлар микдори ва х.к.; шамол – шамол йуналишининг такрорланиши, йуналишлар буйича уртача тезлиги, максимал ва минимал тезликлари (м/с) ва х. к. Иклим куйидаги омиллар таъсирида шаклланади: ер юзасига тушаётган турли хил микдордаги куёш радиацияси (хаво очик пайтида горизонтал сиртларга тушадиган тугри радиация микдори 30 кенгликда 6490 Вт/м 2 , ва 60 кенгликда 6332 Вт/м 2 ни ташкил килади.) денгиз сатхидан баланд жойлар (хар 100 м баландда 0,5 0 С га камаяди) Океан ва куруклик устидан йирик хаво массаларининг утиши натижада устки катламининг бир текисда кизишига тускинлик вужудга келади. Архитектуравий лойихалашда иклим тахлили умумийликдан хусусийликга томон кириб боради. Архитектор тайёр иклим курсаткичларидан фойдаланиб, иклимни тахлил килади, ер шари кенглик белбоги шароитларини бахолайди, курилиш мулжалланадиган районни аниклайди, йилнинг фаслларини ва хар бир иклим омилларини бахолайди. Микроиклимни бахолашда архитектор ландшафтни, майдон рельефини, шамолнинг эсиш йуналишларини, инсоляцияларни хисоблашни урганади. Юкорида берилганлар тулик тахлил килиш учун етарли булмаслиги мумкин, шунинг учун курилиш майдонларида геодезия асосларидан хам фойдаланиш керак. Архитектуравий мухит инсон учун яратилар экан, архитектор инсон организмининг мухитга талабларини билиши зарур. Download 342.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling