2-мавзу. ҚУрилиш ташкилотларида асосий воситалар
Download 0.69 Mb.
|
2-mavzu. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar hisobi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- – 500000 сўм
2.7-жадвал 20 йил ойи учун амортизация ажратмаларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаш ҳисоб-китоби
Юқорида келтирилган тақсимот асосида аниқланган амортизация харажатлари мос равишдаги қурилиш объектлари таннархига киритилади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган аналитик счётларда акс эттирилади. МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Қурилиш машиналари ва ускуналари – бу ерга мустаҳкам ўрнатиладиган ва рельсда юритувчи кранлар ва электрокранлар, экскаваторлар, бульдозерлар, бетон қориш машиналари, транспортерлар, кўтариш-тушириш қурилмалари, гредерлар, бурғулаш, арралаш, рандалаш, темир-терсакларни кесиш, улаш, бўёқ, оҳак ва сув пуркаш аппаратлари ҳамда станоклари, иссиқлик печлари, компрессорлар, ўлчов тарозилари ва бошқа махсус машина ҳамда ускуналар. Транспорт воситалари - бу юк ва одам ташувчи автомашиналар, вагонлар, автобуслар, тракторлар, прицеплар ва бошқа транспорт воситалари. Капитал инвестиция – бу қурилиш ташкилотларининг янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек асосий воситаларни сотиб олишга сарфлаган маблағлари мажмуаси. Кўтариш крани иши ҳақида билдирги - бу кўтариш кранининг қайси объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфланган вақт ва бошқа маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи, шунингдек бош пудратчи ва кўтариш кранида ишларни бажарган ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлувчи бошланғич ҳужжат. Қурилиш машинаси йўл варақаси – бу машинистга қурилиш машинасини қурилиш объектига етказиш олдидан тўлдириладиган, шунингдек ўзида машинанинг номи, техник маълумотлари, машинистнинг исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, топшириқни бажаришга киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатиладиган бошланғич ҳужжат. Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги бетон қориш, экскаватор, бульдозер, гредер ва шу каби қурилиш машиналари томонидан ҳар бир объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи, қурилиш машиналари томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотномани тузишга ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлувчи бошланғич ҳужжат. Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд – бу натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва бажарилган ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланиладиган, топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, бажарилган ишларни ҳисобга олишга, шунингдек машинистларга иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлувчи бошланғич ҳужжат. Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома – бу махсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, у пудратчи ва буюртмачилар (бош пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади. Қурилиш машиналарини сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари – бу қурилиш машиналари ва механизмлари машинистлари ва ҳайдовчиларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, материал харажатлари, амортизация ажратмалари, жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда турли хизматлар қийматининг йиғиндиси. Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳисобланган эскириш (амортизация) суммаси – бу қурилиш ташкилотлари томонидан мавжуд қурилиш машиналари ва механизмлари учун қонун ҳужжатларида, шунингдек ҳисоб сиёсатида назарда тутилган усуллар ҳамда амортизация меъёрлари асосида ҳисобланган эскириш суммаси. ЎЗ ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УЧУН ТЕСТ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ Қурилиш машина ва ускуналарига кирмайди: а) кўтариш крани; б) экскаватор; в) бульдозер; г) автобус. Қурилиш машинасини сотиб олиш қиймати 10000000 сўм, ташиб келтириш харажати 200000 сўм, олинган кредитга тўланган фоиз -150000 сўм, воситачилик харажатлари – 600000 сўм, расмийлаштириш харажатлари – 500000 сўм, ўргатиш харажатлари 400000 сўм. Қурилиш машинасининг бошланғич қийматини топинг а) 10000000 сўм; б) 10150000 сўм; в) 11700000 сўм; г) 11300000 сўм. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling