2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти
Download 33.5 Kb.
|
2-maruza matni(1)
спот битимлар – реал товарни ёки товарга эгалик қилиш ҳуқуқини дарҳол етказиб бериш шарти билан тузиладиган битимлар;
форвард битимлари – реал товар билан уни етказиб бериш муддати кечиктирилган ҳолда олди-сотди битимлари; фьючерс битимлари – уларни келажакда ижро этиш мажбурияти билан товарларга стандарт шартномалар олди-сотди битимлари; опцион битимлари – товарлар ёки товар етказиб бериш бўйича шартномаларни олдиндан белгилаб қўйилган нархда келажакда олди-сотди битимлари. 96. Барча биржа битимлари турлари қуйидагиларга тақсимланади: республикада ички битимлар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар олди-сотди битимлари; экспорт битимлар –товарларни экспортга сотиш кўзда тутиладиган битимлар; импорт битимлар – товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш кўзда тутиладиган битимлар. 100. Биржа битими у биржа савдолари умумий электрон тизимида қайд этилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. 8. Битим тузиш, экспорт ва импорт биржа шартномаларини рўйхатга олиш ва ижро этиш. 136. Товарларни экспортга етказиб беришда шартнома Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъекти бўлган сотувчи ва норезидент бўлган харидор ўртасида тузилиб, товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига етказиб бериш кўзда тутилади. Экспорт шартномалари Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси «сўм»да ҳам, хорижий валюталарда ҳам тузилиши мумкин. 137. Экспорт шартномасида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим: сотилаётган товар номи, сотилаётган товар нархи ва ҳажми, сотувчи ва харидор ҳақидаги маълумотлар, товарни етказиб бериш шартлари, тўлов шакли ва муддати, товарнинг келиб тушиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлик чегаралари, қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар. 147. Импорт шартномалар Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъекти бўлган харидор ва норезидент бўлган сотувчи ўртасида тузилиб, товарларни четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш кўзда тутилади. 148. Биржа импорт шартномасини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси «сўм»да амалга оширилади. 9. Нархни шакллантириш ва Биржада нарх шаклланиши жараёни устидан назорат тартиби. 154. Биржа савдоларида сотиладиган товарлар нархи харидор ва сотувчининг жавоб тариқасидаги буюртмаларини қадамма-қадам яқинлаштириш йўли билан талаб ва таклиф мувозанатини ўрнатиш асосида белгиланади. 155. Биржа савдоси якунлари бўйича қайд қилинган битимлар нархи бундан олдинги савдо сессияси котировка нархидан Биржа Бошқармаси ўрнатган миқдордан ортиқ фарқ қилмаслиги лозим. 156. Биржа савдоларида сотилаётган товарлар нархининг кескин ўзгаришига йўл қўймаслик учун Биржа товар сотилган бундан олдинги биржа сессияси натижалари бўйича қайд қилинган нархдан фарқ қилувчи юқори чегаралар белгиланиши мумкин. 10. Биржа товарлари нархини котировкалаш тартиби. 161. Нарх котировкаси фақат стандарт биржа товарлари бўйича амалга оширилади. 162. Нарх котировкаси Биржанинг Котировка комиссияси томонидан амалга оширилади, унинг таркиби ва у ҳақидаги қоидалар Биржа Бошқармаси томонидан тасдиқланади. 163. Биржа товарларига нарх котировкасини белгилашда жорий ойдаги савдолар тарихи ҳисобга олиниши мумкин. 164. Биржа котировкалари ҳар хафта мажбурий тартибда биржа бюллетенида ва белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади. 11. Биржа аъзоларига ахборот хизматлари кўрсатиш тартиби 165. Савдо бозорлари ва бозор конъюнктураси ҳақидаги ахборот биржа қатнашчиларига Биржа сайтида ҳар хафта жойлаштириш йўли билан етказилади. 166. Котировка натижалари биржа савдоси қатнашчиларига Котировка комиссиясининг бюллетени орқали етказилади. 12. Биржа аъзолари ва хизматчиларининг биржа савдоси Қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги. 170. Биржа аъзолари ва унинг ходимлари биржа савдоси Қоидаларини бузганлик учун жавобгар бўлади. 172. Биржа савдоси Қоидаларини бузганлик учун қуйидаги жавобгарлик турлари кўзда тутилган: Биржа ва/ёки зара кўрган қатнашчи фойдасига ундириладиган жарима; биржа савдоси қатнашчиларидан биронтасини белгиланган муддатга Биржада аккредитацияни тўхтатиш ёки ҳуқуқлардан муҳрум қилиш. 176. Биржа савдолари электрон тизимига буюртмани хатолар, шунингдек, белгиланган спрэддан юқори нарх билан киритганлик учун айбдор қатнашчига: а) бир ой давомида биринчи марта қилинган хато учун – битта энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солинади; б) бир ой давомида иккинчи марта қилинган хато учун – учта энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солинади; в) бир ой давомида учинчи марта қилинган хато учун – бешта энг кам иш ҳақи миқдорида жарима солинади. 177. Харидорнинг сотувчига (биржа савдосига товар етказиб берувчи таъминотчига) белгиланган муддатда биржа битими (шартномаси) баённомасини тақдим этмаганлиги учун сотувчи фойдасига битимнинг 5%и миқдорида жарима ундирилади. 190. Биржага ёки биржа савдоси қатнашчиларига зарар етказган махфий биржа ахборотини тарқатганлик учун айбдор томонлар етказилган зарарни қоплайди ёки 6 ой муддатга биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. 13. Биржа ташкил қилган савдо майдончалари рўйхати 194. Қуйидагиларни сотиш бўйича савдо майдончалари: нефть маҳсулотлари; металл маҳсулотлари; ёғоч материаллар; қурилиш материаллари; кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари. 195. Қуйидагиларни сотиш бўйича кимошди савдолари ўтказиладиган савдо майдончалари: пахта толаси; пахта линти; пахта шроти ва шулха; рангли металл. 196. Юқори ликвидли маҳсулотларни ЭКВда сотиш бўйича савдо майдончалари. 197. Кўргазма ва ярмарка савдолари ўтказиш бўйича ихтисослашган савдо майдончалари. Биржа товар бозори фаолиятининг охирги йиллар давомида ижобий оарлиқ ва йиллик якунлари республика ҳукуматининг ўз вақтида миллий улгуржи товар бозорини эркинлаштириш масаласида реал қадамларни қўйишга йўналтирилган концептуал қарорларининг қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатади. Республикада биржа товар бозори ва унинг асосий тартибга солувчиси - миллий товар-хомашё биржаси бугунги кунда амалда тўлиқ шаклланиш босқичидан ўтиб бўлди ва биржа савдо тизимларининг фаолият кўрсатиши, савдо операциялари методологиясини ишлаб чиқиш, савдо инфратузилмасини шакллантириш ва мижозлар базасини ўстириш борасида халқаро амалиёт нуқтаи назаридан йирик минтақавий биржа институти жиҳатларига эга бўлди. Бозор субъектлари томонидан биржа савдо механизмларидан фойдаланишга амалий қизиқиш яққол кўриниб турибди ва биринчи навбатда биржа битими қатнашчилари ўтасида шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатларини таъминлаш, биржада савдо қилинаётган маҳсулотларнинг реал бозор нархини аниқлаш имконияти, шунингдек, потенциал сотувчилар ва харидорлар доирасини кенгайтириш мумкинлиги билан боғлиқ. Бу ерда, таъкидлаш зарурки, биржа қатор йиллар давомида бундай юқори ривожланиш кўрсаткичларини намойиш этмоқда, бу эса мамлакат биржа бозорини нафақат собиқ иттифоқ мамлакатлдари орасида, балки бутун дунёда ҳам энг ривожланаётган бозорлар қаторига киритишга имкон беради. Биржанинг ва биржа бозорининг ривожланиши асосий кўрсаткичи бу – албатта, биржа товарайланмаси динамикасидир. Шу билан бирга, биржа товар бозорини қисқа муддатли эмас, узоқ муддатли асосда муваффақиятли ривожлантириш ЎзРТХБ товарайланмаси динамикасининг ижобийлигидан кўра кўпроқ унинг даражаси билан белгиланади. Назорат саволлари 1. ЎзРТХБни глобал савдо тизими сифатида тавсифланг. 2. ЎзРТХБда биржа савдолари қандай бўлиб ўтади? 3. ЎзРТХБ ривожланишининг янги босқичи хақида гапириб беринг. 4. Биржада қайси биржа савдоси қоидалари қабул қилинган? 5. ЎзРТХБда биржа савдоси Қоидаларида қайси атамалар қўлланади? Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling