2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти
Маҳсулотга реал нархларнинг шаклланиши
Download 33.5 Kb.
|
2-maruza matni(1)
Маҳсулотга реал нархларнинг шаклланиши
Ҳозирги пайтда Умумий электрон тизимда автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, қора металл прокати, мис, рух, иккиламчи алюминий, пахта толаси, шрот ва шулха, бошқа муҳим ресурслар бўйича биржа ва кимошди савдолари ўтказилмоқда. Қора металл савдоси бўйича кимошди савдоларини ўтказиш мисоли қизиқарли. Биринчи савдода иккиламчи алюминий нархи бошланғич нархга нисбатан 60% ўсди, чунки маҳсулотнинг ўта тақчиллигини ҳис қилган истеъмолчилар унинг учун сунъий белгиланган бошланғич нархдан анча юқори нархда ҳақ тўлашга тайёр эдилар. Биринчи савдолар натижасида ишлаб чиқарувчилар қўшимча фойда олдилар. Кейинги савдоларда бундан талаб қисқарди, маҳсулот нархи пасайди ва барқарорлашди. Бензин ва дизель ёқилғиси сотиш бўйича биржа электрон сессияларида ҳам, гарчи нархнинг бу қадар юқори кўтарилиши ўринга эга бўлмаган бўлсада, шундай ҳолат кузатилди. Бироқ бу ерда ҳам биринчи савдода нархнинг ўсиши, кейинги савдоларда эса пасайиши ва барқарорлашуви қайд этилди. Доимий равишда биржа савдосига қўйиладиган махсулотларни оптимал бозор бахоси шартли равишда шаклланишдан бошлаб аниқланади. Мисол учун хар куни бўладиган савдода қора метал прокатини бахосини шаклланишида хизмат қилиши мумкин. Масалан, пўлат арматураси ўтача нархи ўтган йили, бу маҳсулот савдога вақти-вақти билан қўйилган паллада тоннасига 376,4 минг сўм даражада шаклланди, унинг ўртача нархи эса 400-440 минг сўм атрофида бўлди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги махсулотларини етказиб берувчилар учун биржа савдосига минерал ўғит ҳам қўйилган: масалан, карбамид, амиакли селитра, аммофос ва суперфалфат, шу билан бир қаторда юқорида кўрсатиб ўтилган юқори ликвидли товарлар гурухлари билан бир қаторда яқин кунлар ичида биржа ва кимошди савдога кабел симлари махсулотлари, пахта линти, озиқ-овқат махсулотларидан ўсимлик ёғи, шакар ва гуруч курпаларини биржа савдосига қўйилиши мўлжалланган. Жорий баҳони динамикасини тахлили биржа савдосидаги баҳони бозорни шакллантиради. Шундай қилиб, биржа савдоси савдогарликка ёрдам беради ва бахони ўсишига олиб келади деган гумон ўзини оқламади. Биржа савдосида бир бутун электрон тизимни жорий қилиш сабабли, йилдан йилга айланманинг ўсиши мустаҳкамлиги кузатилмоқда. Шу жумладан 2007 йилда биржа савдосини обороти 2006 йилга нисбатан 12% ўсганлиги аниқланган. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан юқориликвидли махсулот турлари 60 млрд сўмдан ортиқроқ сотилган, 2008 йилни биринчи чорагида Республика ичкарисидаги шартнома хажмига нисбатан уч баробарга ошган. Биржа таҳлилчилари шуни исботламоқчи бўлиш вақти, яъни янги хокимият қарорлари нафақат савдони оборотини зудлик билан ошириш ва шу билан корхонани моддий техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш демакдир. Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling