2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимлар тизими Режа


Download 34.8 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi34.8 Kb.
#1546097
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-Мавзу

2-МАВЗУ: Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимлар тизими

Режа.

1.Солиқлар ва йиғимлар

2.Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

3.Солиқ тўловчилар

4.Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари

5.Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари

Солиқ деганда солиқ Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда буджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.

  • Солиқ деганда солиқ Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда буджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
  • Йиғим деганда буджет тизимига Кодексда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
  • Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.

Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
  • 1) қўшилган қиймат солиғи;
  • 2) аксиз солиғи;
  • 3) фойда солиғи;
  • 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • 7) мол-мулк солиғи;
  • 8) ер солиғи;
  • 9) ижтимоий солиқ.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
  • Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ Кодекс билан тартибга солинади.
  • Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.

Download 34.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling