2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимлар тизими Режа


Махсус солиқ режимлари Махсус солиқ режимлари


Download 34.8 Kb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi34.8 Kb.
#1546097
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-Мавзу

Махсус солиқ режимлари

Махсус солиқ режимлари

  • Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
  • 1) айланмадан олинадиган солиқ;
  • 2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
  • 3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
  • Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
  • Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.

Солиқ муносабатларининг субектлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Солиқ муносабатларининг субектлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

  • Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субектларидир.
  • Солиқ органлари, Кодексда назарда тутилган ҳолларда, ҳужжатларни электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
  • Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
  • Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб тўширилиши мумкин.

Солиқ тўловчилар, Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ органларига ҳужжатларни мазкур модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида кўрсатилганига ўхшаш тартибда юборади. Бунда ушбу ҳужжатлар солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда — жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.


Download 34.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling