2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи диний ташкилотлар


Download 69.5 Kb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1187481
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу

Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи диний ташкилотлар. Тарихдан маълумки, ҳар қандай давлатнинг барқарорлиги ундаги халқлар, миллат ва элатларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақатгина қонуний ҳужжатларда белгиланишига эмас, балки уларнинг амалда қай даражада ўз тасдиғини топишига ҳам боғлиқдир. Шу нуқти назардан қараганда, мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқлари нафақат қонунан мустаҳкамлаб қўйилганини, балки амалиётда ҳам ушбу Қонундан келиб чиқувчи тамойилларга қатъий риоя қилинаётганини ҳаётий далиллар ҳам кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда диний ташкилотлар ҳеч қандай тазйиқларсиз, чеклашларсиз, эмин-эркин фаолият кўрсатишлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидлаш лозим. Шу билан бирга, диний ташкилотларнинг сони ўсганини ҳам қайд этиш зарур.
Хусусан, 1990 йилда республикамизда 119 та диний ташкилот (89 та исломий ва 30 та ноисломий) мавжуд бўлган бўлса, 1991 йилда 179 тага (146 исломий ва 33 ноисломий) етди, 2007 йилнинг январига келиб эса, уларнинг сони 2227 тани (2046 та исломий, 181 та ноисломий) ташкил этди. Улардан энг йириги Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рус Православ черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё Епархияси, Евангел христиан-баптистлар черкови, Рим-католик черкови, Тўлиқ Инжил христианлари черкови, Ўзбекистон Библия жамияти. Шунингдек, 1987 та масжид, 163 та христиан черкови, 8 та яҳудий синагогалари, 6 та Баҳоийлар жамоаси, 1 та Кришнани англаш жамияти, 1 та Будда ибодатхонасида фуқаролар эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган.
Мустақилликкача бор-йўғи иккита исломий диний ўқув юрти (Тошкент ислом институти ва «Мир Араб» мадрасаси) бўлган бўлса, ўтган йиллар давомида уларнинг сони 11 тага етди. Бошқача айтганда, Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Бухородаги «Мир Араб», Тошкентдаги «Кўкалдош», Қорақалпоғистондаги «Беруний», Намангандаги «Мулла Қирғиз», Хоразмдаги «Фахриддин ар-Розий», Андижондаги «Саййид Муҳйиддин Махдум», Қашқадарёдаги «Хожа Бухорий», Тошкентдаги «Хадичаи Кубро» ва Бухородаги «Жўйбори Калон» хотин-қизлар ўрта махсус ислом билим юртлари ва Имом ал-Бухорий номидаги ҳадис илми марказидан иборат яхлит диний таълим тизими яратилди.
2000–2001 ўқув йилидан бошлаб диний таълим муассасаларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълим марказининг Давлат таълими стандартлари бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим стандартлари ва ўқув режаси асосида ўқитиш жорий қилинди. Содда қилиб айтганда, ўқув юртларида диний ва дунёвий таълимнинг узвийлиги таъминланди.
2000 йилдан бошлаб Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчиларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси йўлланмаси билан режали равишда республикада фаолият кўрсатаётган масжидларга ишга тақсимлаш ва 2001 йил январь ойидан бошлаб, илк марта диний билим юртлари талабаларига стипендия бериш жорий қилинди.
Юқоридаги каби ўзгаришларни бошқа конфессиялар мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, 1998 йилдан Тошкент Православ ҳамда Самарқанд Протестант семинариялари фаолият кўрсата бошлади, Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 йиллиги ва Евангель-Лютеран жамоасининг 100 йиллиги нишонланди.
Хулоса қилиб айтганда, халқимизнинг диний ва маънавий қадриятларининг ҳозирги демократик жамият қадриятлари билан уйғунлашиши республикамизнинг келажакда янада равнақ топиши, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.



Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling