2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби


Download 69.5 Kb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1187481
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу

Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби. Республикамиз фуқароларининг динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларини биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар) диний ташкилотлар деб эътироф этилади7.
Мамлакатимизда диний ташкилотларни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ёки фаолиятини тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
20 июндаги “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан олиб борилади.
Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган ва республика ҳудудида доимий яшаётган 100 нафардан кам бўлмаган фуқаролари ташаббуси билан тузилиши мумкин. Ташкилот устави қабул қилингандан кейин бир ой муддатда барча зарур таъсис ҳужжатлари Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги идораларига тақдим этилиши зарур. Бир диний ташкилотнинг аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа диний ташкилотнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Марказий бошқарув органи Ўзбекистон Республикасининг камида 8 та ҳудудий тузилмаси (вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси)да фаолият кўрсатаётган тегишли конфессияларнинг рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлари ва диний ўқув юртлари вакиллари таъсис конференцияси томонидан тузилади ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бошқа диний ташкилотлар устави Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан, Дин ишлари бўйича қўмита ёки унинг жойлардаги вакили билан келишилган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар бир ой муддатда кўриб чиқилади ҳамда уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда диний ташкилотларга Адлия вазирлиги ёки унинг жойлардаги идоралари томонидан гувоҳнома берилади.
Тегишли ҳолларда диний ташкилот фаолиятини тугатиш ва тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор уни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинади.

Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling