Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги


Download 101 Kb.
bet1/2
Sana13.12.2022
Hajmi101 Kb.
#999907
  1   2
Bog'liq
Маъмурий жавобгарлик


ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги
тошкент давлат юридик университетиНИНГ
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛАЛИ







ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент давлат юридик университетининг
ректори в.в.б.
____________И.Рустамбеков

“___”___________2021 йил






МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК


МОДУЛИ


ЎҚУВ ДАСТУРИ




Билим соҳаси:

200000



Ижтимоий соҳа, бизнес ва ҳуқуқ

Таълим соҳаси:

240000



Ҳуқуқ

Таълим йўналиши:

5240100



Юриспруденция (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш)

Тузувчи: Алтиев Раззоқ Саидович
Электрон почта: r.altiyev@tsul.uz
Тошкент – 2021
Мазкур модуль ўқув дастури Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси кафедрасида ишлаб чиқилган ва Тошкент давлат юридик университети Кенгашининг 2021 йил “_____” __________ даги ___-сон қарори билан тасдиқланган.


I. Модулнинг мақсад ва вазифалари
Модулнинг мақсади талабаларда маъмурий жавобгарлик, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллашнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини шакллантириш ҳисобланади.
Модулнинг вазифалари:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ва маъмурий жавобгарлик, маъмурий суд ишларини юритишнинг назарий асослари ва асосий институтларининг мазмуни тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш;
талабаларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий жавобгарлик, маъмурий суд ишларини юритиш масалалари тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириш;
мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларини кўриб чиқиш ва юритишда этиборга олиниши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида назарий ва амалиёт соҳасидаги замонавий миллий ва хорижий илмий ишланмаларни беришдан;
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни амалда қўлай олиш кўникмасини шакллантириш.


II. Таълимни ташкил этиш усулллари
Маъруза машғулотлари интерфаол услубда ҳозирги замон педтехнологияларини қўллаш орқали ўтказилади.
Семенар талабаларда маъмурий ишларга оид суд ҳукмларини таҳлил қилиш, казуслардаги масалаларни ҳал қилишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда қонун ҳужжатларини қўллаш малакасини шакллантиришга мўлжалланган.


III. Модуль бўйича билим, кўникма ва малакаларга қўйилган талаблар
Маъмурий жавобгарлик модулини якунлагандан сўнг талаба:
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ҳозирги ҳолати ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни, ҳуқуқбузарлик моҳияти ва унинг турлари, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида назарий билимларга эга бўлиши;
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган нормаларни таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларга тўғри юридик баҳо бериш, ўхшаш ҳуқуқбузарликларни бир-биридан фарқлаш, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни, суд ва бошқа органларнинг қарорларини маъмурий жавобгарлик нуқтаи-назаридан таҳлил қила олиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини тўғри шарҳлаш ва таҳлил этиш кўникмасига эга бўлиши;
нормалар рақобати юзага келганда махсус нормаларни қўллай олиш, олган билимлари асосида амалиётда юзага келган турли муаммоли вазиятларни ҳал эта олиш, амалий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларидан амалда фойдаланиш ва қўллаш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш орқали муаммовий вазиятли масалаларни танқидий баҳолаш ва ҳал этиш малакасига эга бўлиши лозим.



Download 101 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling