Швейцария, Австрия, Испания, Италия, Бразилия
ва бошқа
давлатлар конституцияларида ҳам белгиланган. Мисол учун,
Италияда
50
минг сайловчи
Италия парламенти палаталаридан бирининг раисига қонун лойиҳасининг моддама-
модда матни ва унга илова қилиб тушунтириш хатини тақдим этиши мумкин.
– Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг
очиқлик
ва шаффофлик каби принциплари белгиланмоқда. Фуқаролар ва фуқаролик
жамияти институтларига
Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро
этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда
(
148
-модда);
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган “Очиқ бюджет” давлат
тизими бюджет жараёни устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш,
давлатнинг вазифа ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлашнинг ўзига хос
хусусиятлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш учун имкониятлар
яратмоқда. Ушбу янгилик давлат бюджетини шакллантириш, унинг даромад ва
харажатлар қисмларини белгилаш, бюджет қонунчилиги ижроси жараёнларига
фуқаролар
ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш имконини беради.
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
маҳаллий аҳамиятга
молик масалаларни фуқароларнинг манфаатларидан,
ривожланишнинг
тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан,
маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ
м у с т а қ и л р а в и ш д а ҳа л э т и ш ҳ у қ у қ и Ко н с т и т у ц и я д а р а жа с и д а
мустаҳкамланмоқда
(
127
-модда).
Умуман олганда, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
билан Асосий
қонуннинг моддалари сони амалдаги
128
тадан
155
тагача,
Конституция
нормаларининг умумий ҳажми эса қарийб
65%
га кўпаймоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши
“
Инсон қадри учун
”
тамойили асосида
халқ фаровонлигини янада ошириш, давлат ва фуқаролик
жамиятини жадал ривожланиши учун мустаҳкам асос яратади.