2-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик


-модда. Гаровни ҳисобга олиш


Download 37.28 Kb.
bet8/12
Sana22.01.2023
Hajmi37.28 Kb.
#1111133
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Меъёрий хужжатлар

20-модда. Гаровни ҳисобга олиш
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулкнинг қиймати, шу жумладан пул маблағлари бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Гаровга олинган мол-мулкнинг қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари алоҳида балансдан ташқари счётларда акс эттирилади.
21-модда. Ички назорат
Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир.
Бухгалтерия ҳисоби субъекти ички назоратни ташкил этади ва амалга оширади.
22-модда. Молиявий ҳисобот
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.
Йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
бухгалтерия баланси;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Бухгалтерия баланси» — 1-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 66–81-бандлари ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (15-сонли БҲМС) «Бухгалтерия баланси» (рўйхат рақами 1226, 20.03.2003 й.).
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» — 2-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг 82–85-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (3-сонли БҲМС) «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 484, 26.08.1998 й.).
пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Пул маблағлари оқимлари тўғрисида ҳисобот» — 4-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 87 ва 88-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (9-сонли БҲМС) «Пул маблағлари оқимлари тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 519, 04.11.1998 й.).
хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» — 5-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 89-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (14-сонли БҲМС) «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 1335, 07.04.2004 й.).
изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 90–96-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.).
Халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби субъекти молиявий ҳисоботни тузишда мустақил балансга ажратилган ўз ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошқа таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия балансларини ҳамда бошқа ҳисобот шаклларини киритиши керак.
Молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддаси.
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.).
Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари молиявий ҳисоботининг таркиби ҳамда мазмуни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 70-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 61-моддаси.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос» (рўйхат рақами 475, 14.08.1998 й.).

Download 37.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling