4.
|
«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг (кейинги ўринларда — Компания) фаолиятини ривожлантириш.
|
1. Электрон гаров хатини жорий этишни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.
|
2023 йил 1 октябрь
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Қўчқоров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Кудбиев),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Қудратов),
Марказий банк
(Нурмуратов)
|
2. Ипотека қимматли қоғозлари муомаласини тартибга солиш мақсадида халқаро молия ташкилотларини жалб этган ҳолда «Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил 1 декабрь
|
3. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан ўз капитали миқдоридан ортиқ қийматда корпоратив облигациялар чиқаришнинг ҳуқуқий асосини яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил 1 декабрь
|
4. Ипотека облигацияларини чиқариш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмагини жалб қилиш.
|
2024 йил 1 июнь
|
5. Компания устав фондини 100 миллион АҚШ доллари эквивалентга етказиш.
|
2024 йил 1 июнь
|
6. Халқаро ва маҳаллий инвесторларни жалб этган ҳолда Компания корпоратив облигацияларини чиқариш.
|
2024 йил 1 июнь
|