Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
1.
|
Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмини 1,6 бараварга ошириб, 90 мингга етказиш ва имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитлари беришни давом эттириш.
|
1. Олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ва уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда қуриладиган уй-жойларнинг манзилли рўйхати ва қурилиш кўрсаткичларини тасдиқлаш.
|
2023 йил 1 май
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Раматов),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Кудбиев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. 90 мингта хонадондан иборат бўлган уй-жойлар қуриш учун заруратга кўра ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш.
|
2023 йил 1 июнь
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Кадастр агентлиги
(Пулатов)
|
3. Кўп қаватли уй-жойлар қурилишида энергия тежамкор материаллардан фойдаланилиши ҳамда ушбу уй-жойлар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.
|
Доимий
|
Энергетика вазирлиги
(Мирзамаҳмудов),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2.
|
Кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) гаровга қўйиш амалиётини жорий қилиш.
|
Кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) босқичма-босқич гаровга қўйиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил 1 май
|
Марказий банк
(Нурмуратов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Кудбиев),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Адлия вазирлиги
(Ташкулов)
|
3.
|
«Янги Ўзбекистон» массивларига туташ ва яқин бўлган ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналари, технопарклар ва микромарказлар фаолиятини йўлга қўйиш.
|
1. 2022 йилда қурилиши бошланган «Янги Ўзбекистон» массивларига туташ ва яқин бўлган ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналари, технопарклар ва микромарказларда 2023 йилда инвестиция лойиҳаларини ташкил этиш бўйича режа- графикни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил 1 сентябрь
|
Вазирлар Маҳкамаси
|
Do'stlaringiz bilan baham: |