(Зокиров),
Энергетика вазирлиги
(Мирзамаҳмудов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Кудбиев),
Транспорт вазирлиги
(Махкамов)
11.
|
Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш.
|
1. Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотларда замонавий лабораториялар ташкил қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Темир-бетон ишлаб чиқарувчи ташкилотларда замонавий лабораториялар ташкил қилиш учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш.
|
2023 йил 1 май
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Қудратов),
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
(Сатторов),
«Саноатқурилишбанк» АТБ
(Аннақличев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
12.
|
Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш ва қурилиш ишларини бажаришда назоратни янада кучайтириш.
|
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
Бунда, қарор лойиҳасида:
қурилиш объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда мажбурий равишда ушбу объектлар қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ўтказилишини;
сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифадаги бино ва иншоотларни қуриш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида «А» ва «B» тоифага эга бўлган пудрат ташкилотлари томонидан бажарилишини назарда тутиш.
|
2023 йил 1 май
|
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(Қўлдошев),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров)
|
13.
|
Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишлари сифатини ошириш.
|
Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишлари сифатини оширишга оид қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил 1 сентябрь
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(Қўлдошев),
Бизнес-омбудсман
(Касимов)
|
14.
|
Тошкент шаҳарнинг коммунал дренаж тизимини яхшилаш.
|
Тошкент шаҳарнинг коммунал дренаж тизимини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2023 йил 1 май
|
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Зокиров),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Умурзоқов)
|
15.
|
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурида қатнашадиган банкларни саралаш тартибини такомиллаштириш.
|
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурида қатнашадиган банкларни саралаш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан ушбу жараёнга хусусий банкларни жалб қилиш мезонларини белгилаш.
|
2024 йил 1 январь
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
|
Do'stlaringiz bilan baham: |