2. Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]


Download 41.43 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi41.43 Kb.
#1207302
Bog'liq
ПҚ-2992 23.05.2017




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.03.00 Фавқулодда ҳолат режими (шунингдек, 16.03.03.00га қаранг);

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;

2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда изчил амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.
Лекин ёнғин хавфсизлиги соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларига қарамай, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига тегишли муносабат шаклланмади, шу билан бирга, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги назорат фаолиятининг шакл ва усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Хусусан, қуйидагилар бу борадаги тизимли камчиликлар сирасига киради:
ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг ўз функционал мажбуриятларини лозим даражада бажармаётгани, малакасиз хатти-ҳаракатларга йўл қўяётган ҳолатлари кузатилмоқда, ушбу лавозимларга тегишли олий маълумоти йўқ ходимларни қабул қилиш тизими пайдо бўлгани, инспекторлар аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаётгани бунга сабаб бўлмоқда;
тизимга, шу жумладан, шошилинч хизматлар билан ҳамкорлик қилиш ва ёнғин ўчириш бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда қабул қилинган «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда барча даражадаги бўғинларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
2. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.
Юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиши, улар доирасида ўзига қарашли объект ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиб бориши шартлиги белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига хизмат ҳудуди доирасида муайян секторни бириктириш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДЁХХ ёнғин техникаси парки ва махсус жиҳозларини узлуксиз янгилаш мақсадида ҳар йили 38 та асосий ёнғинни ўчириш автомобили, стреласининг узунлиги 35 метргача бўлган 6 та ёнғин автонарвони, 1000 та ёнғинни ўчириш енглари комплекти, нафас олиш аъзоларини ҳимоя қиладиган 300 та аппарат ва бошқа ёнғин-техника мулкини харид қилиш тўғрисида;
ДЁХХ техника хизматининг ҳудудий бўлинмаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг махсус техникаси ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва диагностика хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида.
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (марказлари, бўлимлари, бўлинмалари) намунавий тузилмалари 8, 9, 10-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
* 8 — 10-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгилансин ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қуйидаги вазифалар юклансин:
аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш;
маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар ҳолати бўйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш;
барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда содир бўлган йирик ва ўзига хос хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг сабабларини, улар вужудга келишига олиб келган шарт-шароитларни ҳамда тегишли ҳудудлардаги объектларнинг ҳолатини чуқур ва танқидий таҳлил қилишни ташкил этиш, унинг якунида уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни мустаҳкамлаш, уларнинг раҳбарлари билан ёнғин-тактик ўқув ва машғулотлар, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, уларнинг олдини олиш ва содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёритиш;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишган ҳолда марказий ва ҳудудий телеканалларда фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус ахборот кўрсатуви, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан тайёрланадиган ҳодиса содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тезкор репортажларни эфирга узатиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 — 15-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаётган ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, алоқа тизимлари ва воситалари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техник воситалар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари ва қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон — 2022 йил 1 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 24 майдаги 102 (6796)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 май,
ПҚ-2992-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ ёнғин хавфсизлигини барча даражада таъминлашга доир фаолиятни такомиллаштириш мақсадида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объектлар ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди;
юқорида қайд этилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ўзларига қарашли объект ва ҳудудлардаги ёнғинга қарши ҳолатни танқидий таҳлил қилиши зарурлиги белгиланди.
Қарорда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгиланди ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига қуйидаги асосий вазифалар юкланди:
барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда юз берган катта ёнғинлар сабаблари ва уларнинг пайдо бўлишига олиб келган шароитларни чуқур ва танқидий таҳлил қилиш ва ушбу таҳлил якунлари бўйича ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган «Йўл хариталари» тасдиқланади;
давлат аҳамиятига эга алоҳида объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёнғин-тактик ўқув машғулотлар ва ушбу объектлар раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга доир комплекс тадбирлар ўтказиш;
марказий ва вилоят телеканалларида ёнғинлар билан боғлиқ ҳодисаларни ёритиш бўйича махсус ахборот кўрсатувларини, шунингдек, ёнғин содир бўлган жойлардан ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тезкор репортажлар тайёрлаб эфирга узатиш.
Мазкур қарорга биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилишини алоҳида таъкидлаш зарур.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, қишлоқ жойларда ва олис аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин бўлинмаларини ташкил қилишга кўмаклашиш ва уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Download 41.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling