2 мундарижа


 Болалар нутқини ривожлантиришнинг асосий босқичлари


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/15
Sana14.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1004923
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
bolalar nutqini rivozhlantirishga doir ishlarga metodik rahbarlik

2.2 Болалар нутқини ривожлантиришнинг асосий босқичлари
Болалар нуқини ривожлантиришда қуйидаги методлар гуруҳларини 
ажратиш мумкин: 
Кўргазмали усуллар – кузатиш, унинг турлари: бинони кўздан кечириш, 
экскурсия, табиий буюмларни кўриб чиқиш. Педагог кузатишдан объектни 
тўғридан-тўғри (гуллар очилиши, тошбақа ҳаракати ва бошқ.) ва воситали 
(агарда объектни бевосита кузатишнинг имкони бўлмаса (ёввойи ҳайвонлар, 
шаҳарлик болалар учун қишлоқ аҳолисининг меҳнати, қишлоқ аҳолиси учун 
шаҳар транспорти каби) кузатиш мумкин бўлган ҳолатларда – суратлар, 
фотосуратлар, кинофильмлар, диафильмлар ва видеофильмлар намойишида 
фойдаланади. Кўргазмали нарсалар, ҳодислар кўргазмалаи усуллардан 
фойдаланишда суҳбат, мулоҳаза мавзусини белгилайдиган манба бўлиб 
хизмат қилади. Болаларнинг қабул қилиш ҳиссини сўзлаш бериш орқали 
йўналтираётган тарбиячи кўриб чиқилаётган нарса номини айтади ва уни 
тушунтириб беради. 
Сўзли усуллар – катталар ва болаларнинг сўзлари ҳар қандай кўргазмали 
ва амалий метод таркибига киради. Бироқ, болаларда сўзли-мантиқий 
фикрлашнинг ривожланиши, атрофдаги нарсалар ва ҳодисалар ҳақидаги 
тасаввурларнинг йиғилишига қараб нутқни ривожлантиришнинг сўзли 
усуллари мустақил метод тусини олади. Унга бадиий асарларни ўқиш, шеър 
ёд олиш, болаларнинг ҳикоялари, суҳбатлар ва тарбиячининг ҳикоялари 
киради. Сўзли усуллар соф кўринишда болалар боғчасида жуда кам 
қўлланилади, чунки мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш хусусиятлари
кўпроқ кўргазмалиликка таянишни талаб қилади. Шунинг учун деярли барча 
сўзли усулларда кўргазмали усуллардан (нарса, ўйинчоқни қисқа вақтга 
кўрсатиш, иллюстрацияларни кўздан кечириш) ёки болаларни дам олдириш 
мақсадида кўргазмали объектни намойиш қилишдан фойдаланилади.


55
Амалий методларга машқлар, ўйин методлари киради ва у болалар 
нутқини ривожлантиришда кенг қўлланилади. Уларнинг мақсади болаларга 
олинган билимларни амалий фаолиятда қўллашни ўргатиш, нутқий маҳорат 
ва кўникмаларни ўзлаштиришда уларга ёрдам беришдан иборатдир. 
Дидактик ўйинлардан нутқий ривожлантиришга оид барча вазифаларни ҳал 
этиш учун фойдаланилади. Нутқий машқлар (машқ қилиш ва ижодий 
машқлар) ёрдамида эса ўз фикрларини аниқ ва тушунарли қилиб ифодалаш, 
мулоҳаза юритиш, исботлаш ҳамда сўзларни аниқ ва тушунарли қилиб 
талаффуз қилиш шаклланади. 
Ҳар бир метод дидактик вазифаларни ҳал этиш – яъни, болаларга янги 
нарсаларни 
таништириш, 
маҳорат 
ва 
кўникмаларни 
мустаҳкамлаш, 
ўзлаштирилган нарсаларни ижодий равишда қайта ишлаш учун хизмат 
қиладиган усуллар мажмуасидир. 
Метод деб билимларни биридан иккинчисига бериш мақсадида 
ўқитувчи ва ўқувчи томонидан амалга оширилаётган ҳаракатга айтилади. 
Ўқитиш усули – бу методнинг бир элементидир. Усулларни 
кўргазмавийлиги ва эмоционаллигига қараб сўзли, кўргазмали, ўйинли 
усулларга ажратиш мумкин. Энг кўп тарқалган сўзли усуллардан бири – 
нутқий намунадир. Нутқий намуна – бу тарбиячининг тўғри, илгаридан машқ 
қилинган нутқий фаолиятидир. Нутқий намунадан изоҳлаш, кўрсатмалар 
бериш билан биргаликда фойдаланилади. Намуна болаларга аниқ, 
тушунарли, баланд ва босиқ овозда намойиш қилинади.
Такрорлаш – эсда сақлаб қолиш мақсадида айнан битта нутқий 
элементдан (товуш, сўз, ибора) бир неча марта фойдаланиш. Такрорлаш 
тарбиячининг ўзи ёки бола (икки нафар бола) томонидан ҳамда болалар 
томонидан жўровоз бўлиб амалга оширилади. 
Тушунтириштарбиячи томонидан нарса ёки ҳодиса моҳияти очиб 
берилади. 


56
Кўрсатма бериш – болаларга қандай ҳаракат қилиш, қандай қилиб 
натижага эришиш мумкинлиги тушунтирилади. Кўрсатмалар ўргатувчи, 
ташкилий ва тартибга келтирувчи бўлади. 
Сўзли машқлар – нутқий маҳорат ва кўникмаларга эга бўлиш ҳамда уларни 
такомиллаштириш учун болаларнинг муайян нутқий ҳаракатларни кўп марта 
бажаришларидир. 
Болалар нутқини баҳолаш – ўргатувчи усул бўлиб, унда боланинг жавоби 
ёки ҳикояси ҳақида асосланган мулоҳаза билдирилади. Кўпинча баҳолар 
нутқнинг ижобий томонига тааллуқли бўлади. 
Саволсўзли мурожаат бўлиб, у мавжуд билимларидан фойдаланиш ёки 
уни қайта ишлаш зарурати қаршисида турган болага вазифа қўйиш ва унинг 
жавобини 
кутишни 
талаб 
қилади. 
Саволлар 
мазмунига 
қараб 
таснифланадилар: фактларни тасдиқлашни талаб қилувчи репродуктив 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling