2023 йилги болаларни дам олиш ва сотломлаштириш мавсумига тайёргарлик куриш ва уни утказиш чора-тадбирлари тугрисида
Мамлакатимизда болаларнинг дам олишларини ва соғломлаштириш чораларини янада кучайтириш, бу борадаги ишларни тизимли равишда йулга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, 2023 йилги ёз мавсумини уюшқоқлик билан ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Кенгаши қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2023 йил
20 майдаги 895-сон топшириғи;
Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссиясининг
2023 йил 19 майдаги 18-сон мажлис баёни ижро учун қабул қилинсин.
2. Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг баёни ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ, тасдиқдансин.
3. Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари бир кун муддатда тасдиқланган чора-тадбирлар режасини Департамент тасарруфидаги ҳар бир оромгоҳ рахбарларига етказилишини таъминласин.
4. Департамент аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар рахбарлари ва оромгоҳлар директорлари чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз муддатида амалга оширилишини таъминласин.
5. Департамент директорнинг ёрдамчиси Н.Абдурахимовга:
чора-тадбирлар режаси ижросини мониторинг қилиш;
ҳар хафтада бир маротаба мониторинг натижалари бўйича Департамент директорига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
6. Ходимлар билан ишлаш бўлими (К.Исроилов) ва Бош юрисконсульт (Т.Толибаев) чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли равишда бажарилмаган тақдирда, тегишли масъулларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ, интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриб борсин.
7. Мазкур қарор билан тасдиқданган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз муддатида бажарилишига Департамент директорининг биринчи ўринбосари Х.Умаров ҳамда директор ўринбосарлари О.Мирзамахмудов, А.Махмудов, Р.Карабаев шахсан масъул этиб белгилансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |