Ўзбекистон Республикаси Ахбарот Технологиялари ва Коммуникатцияларини Ривожлантириш вазирлиги
Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахбарот Технологиялари Университети
МИКРОИҚТИСОДИЁТ ФАНИДАН БАЖАРИЛГАН
2-МУСТАҚИЛ ИШИ
Мавзу: Хусусий тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун банкдан кредит олишга тузилган
БИЗНЕС
РЕЖА
Бизнес-режа эгаси: РУСТАМОВА МАХЛИЁ
Мулкчилик шакли: ХУСУСИЙ
Фаолият тури: ТИКУВЧИЛИК
Кредит берувчи банк: «МИЛЛИЙ БАНК»
Текширди: АРИПОВ ИЛХОМ
Лойиха киймати:
|
61 250 000 сум
|
Кредит суммаси
|
50 000 000 сум
|
Кредит йиллик фоизи
|
18 %.
|
Кредит муддати
|
3 йил (36 ой). 6 ой имтиёзли давр
|
Тошкент-2022
Мундарижа.
Махфийлигини таъминлаш меморандуми
Кириш
Карз олувчи хакида маълумот
Лойиха рахбари хакида маълумот
Лойиханинг асосий максади
Тикувчилик режаси
Лойиха қиймати
Молиялаштириш режаси
Иш режаси
Иқтисодий кўрсатгичлар
Пул оқимининг харакати
Кредит фоизи ва танини кайтарилиши
Хулоса
Махфийлигини таъминлаш меморандуми:
Ушбу бизнес режада такдим этилаётган барча маълумотлар “BonuTextile” хусусий корхонаси рахбари Рустамова Махлиёнинг тижорат сири хисобланади.
Унинг мазмуни билан танишиш хусусий корхона рахбари Рустамова Махлиё ёки унинг вакили иштирокида амалга оширилиши мумкин.
«Бизнес-режа» билан танишган шахс ундаги маълумотларни “BonuTextile” хусусий корхонаси рахбари Рустамова Махлиёнинг розилигисиз бошка шасхларга бу лойихани ўрганиш, кўчирма қилиш, ўзгартириш, ошкор қилиш ва бошқа шахсларга тарқатиши таъқиқланади. Агар ушбу «Бизнес-режа» маблағларни инвестиция қилиш учун қизиқиш уйғотмаса уни муаллифига қайтаришингиз сўралади.
“BonuTextile” усусий корхонаси рахбари: Рустамова Махлиё.
Кириш.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг бугунги ривожланиш босқичида бўлаётган ўзгаришлар, иқтисодиётнинг моддий базасини яратиш бўйича хукумат олиб бораётган сиёсат, тадбиркорлик сохасини ривожлантириш, имтиёзли кредитларни ажратиш бўйича Президентимиз ва хукуматимиз томонидан бир қатор Фармон ва қарорлар чиқарилиб белгилаб берилмоқда.
2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” муносабати билан тадбиркорларга кенг имкониятлардан унумли фойдаланиши, рағатлантириш, имтиёзлар хамда билдирилган ишончни тўла оқлашга харакат қилиниши зарурлигини барчамиз янада чукур англашимиз лозим. Ушбу Фармон ва Қарорларни ижросини таъминлаш юзасидан, Тошкент шахар (туман) иқтисодиётининг бугунги ривожланиш боскичида бўлаётган ўзгаришлар, янги замонавий типдаги қурилган ва қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, бино ва иншоотлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги бунинг исботи деб айта оламиз.
“BonuTextile” Х/К хукуматимиз томонидан белгиланган имтиёзлардан унумли фойдаланиш мақсадида ахолига, замонавий тикувчилик махсулотларни сифатли қилиб тайёрлаб, етказиб беришни йўлга қуйиш, шу йўл билан ахолини ушбу махсулотга бўлган талабини оз бўлсада имкониятидан келиб чиққан холда қондиришни ўз олдига мақсад қилиб қуйган.
Ушбу лойихани амалга ошириш орқали вилоятимиз иқтисодиётини ривожланишига, ўзимизда ишлаб чикариш корхонасини ривожланиши ахолини иш билан таъминлаши қолаверса ички бозорни сифатли, рақобатбардош тикувчилик махсулоти билан тўлдиришга ўз хиссасини қўшишни ҳамда фаолиятини ривожлантиришни режалаштирмокда.
Хар бир фаолият туридан катий назар амалдаги конунлар доирасида фаолият олиб бориш, тадбиркорлик субъектлари учун ривожланиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |