2-олий таълим сиртқи учун топшириқ. 1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг
Download 99.19 Kb.
|
2-олий таълим сирти учун вазифа 2amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами капитал Хусусий капитал Қарз капитали
2-ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИРТҚИ УЧУН ТОПШИРИҚ. 1-топшириқ. Саволларга жавоб беринг. Молия тизимининг соҳалари ва бўғинлари. Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари. Хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари. 1. молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади: • давлат молияси ва маҳаллий молия; • хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Ўз навбатида, молия тизимининг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин: • Давлат бюджети; • мақсадли нобюджет фондлари; • давлат кредити. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат: • тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси; • молиявий воситачилар молияси; • нотижорат ташкилотлари молияси 2. Молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланади. Шунинг учун ҳам молиявий сиёсат молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент ҳисобланади. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир. Бу фаолият давлатнинг у ёки бу иқтисодий ва социал ривожланиш дастурини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган 3. Иқтисодчи-олимлар томонидан молияга оид ишлаб чиқилган назарий қарашлар молиявий қонунчилик ва давлат фискал сиёсатининг асосида ётади. Хорижий иқтисодчилар молияга оид назарияларининг биринчи гуруҳи сиёсий иқтисод мумтозларининг концепциялари билан изоҳланади. Капиталистик тараққиётнинг дастлабки босқичидаёқ барча иқтисодий назарияларда молиявий концепциялар алоҳида ўринга эга бўлган. Давлат харажатлари, солиқлар, кредит ва бюджетнинг иқтисодиётга таъсири масалалари сиёсий иқтисод классиклари (Буюк Британияда – У.Петти, А.Смит ва Д.Рикардо, Францияда – П.Баугильбер) томонидан тадқиқ қилинган. Молия фанининг асосчиси А.Смит (1723-1790 йиллар) ўзининг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” деб номланган фундаментал асарида давлат молиясининг моҳияти тўғрисида айрим ғояларни ишлаб чиқдики, улар меҳнатнинг унумли ва унумсизлиги тўғрисидаги таълимотга (бу таълимот А.Смитники) асосланган эди. Унинг аниқлашича, бевосита капиталга алмаштириладиган меҳнат унумли, унумсиз меҳнат эса даромадга, яъни иш ҳақи ва фойдага алмаштириладиган меҳнатдир. Ана шу назарий қарашлардан келиб чиққа ҳолда А.Смит (ва ундан сўнг Д.Рикардо) молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсифнома берган. У солиқлар ҳисобидан олинган давлат даромадлари барчасининг ёки деярли барчасининг унумсиз сарфланишини исботлаган. Шунинг учун ҳам давлат харажатлари капиталнинг жамғарилиши ва миллий даромаднинг ўсиши имкониятларини қисқартиради. Ана шундан унинг солиқларга нисбатан салбий муносабати келиб чиққан. А.Смит яратилган қийматни унумсиз сарфлайдиган ва шу муносабат билан 2 ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига тўсиқ бўлувчи давлатнинг харажатларини қисқартириш керак, деган хулосага келади 2-топшириқ. 2021 йил учун республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ва вилоятларнинг вилоят бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларининг жамига нисбатан фоизини ҳисобланг ҳамда тутган улуши бўйича ҳудудларга баҳо беринг 1. 12,46 % 2. 8,4 % 3. 4,2% 4. 4,7% 5. 15,1 % 6. 12,3 % 7. 10,6% 8. 12,38% 9. 5,1% 10. 8,7% 11. 6% 3-топшириқ. Жадвалдаги бўш катакларни ҳисоб-китоб асосида тўлдиринг ҳамда давлат корхонасининг капитали таркиби (капитал структураси)га баҳо беринг
4-топшириқ. Quyidagi jadvalda O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi byudjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi daromadlari to'g'risidagi ma'lumotlar keltirilgan. Mazkur jadvalni tahlil qilib bering. Download 99.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling