2-сонли мажлис баённомасидан кўчирма
Download 222.5 Kb.
|
823 2 сон янгиланган ва тузатилган вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психолог ходим фаолияти бўйича тўплаган бали (фоизда)
- Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи аъзоси М.Джоомартова сўзга чиқиб, қуйидаги фикрларни билдирди
- “Умумий ўрта таълим муассасалариннг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги 823-сонли Қарори
- Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳи аъзоси Р.Фатхулина сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида мулоҳазаларини баён қилди
- Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳи аъзоси М.Мирзакаримов сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида мулоҳазаларни баён қилди
- Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб Нуронийлар Кенгаши вакили, ишчи гуруҳ аъзоси М.Асатуллаева сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида фикрларини билдирди
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи аъзоси М.Джоомартова сўзга чиқиб, қуйидаги фикрларни билдирди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалариннг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги 823-сонли Қарори, шунингдек 2020 йил 31 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 831-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўз касбиги содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб маҳорати даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчи, психолог ва кутубхона ходимларига устама хақ белгилашда уларнинг иш фаолияти ишчи гуруҳи томонидан холисона баҳоланди деб хисоблайман. Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳи аъзоси Р.Фатхулина сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида мулоҳазаларини баён қилди: Ҳар бир ўқитувчининг меҳнатига одилона ёндошиш, белгиланган устама хақ улар учун нафақат моддий ёрдам эмас, балки уларнинг янада самарали ишлашга, тарбия ва таълимда изланишларга ундайди. Биз ўқитувчилар юқоридаги педагогларнинг иш фаолияти натижаларини баҳолаш меъёри бўйича ишчи гуруҳи томонидан холисона баҳоланди деб ҳисоблаймиз. Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳи аъзоси М.Мирзакаримов сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида мулоҳазаларни баён қилди: Ишчи гуруҳи томонидан хар бир педагог ходим, психолог фаолияти тақдим этилган ҳужжатлар асосида баҳоланди. Баҳолаш жараёнида Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 31 майдаги № 02-02/3-1046-сон кўрсатма хати бўйича таҳлил қилиниб, айрим мураккаб холатлар ишчи гуруҳи томонидан муҳокама қилиниб, хулоса асосида холисона баҳоланди. Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб Нуронийлар Кенгаши вакили, ишчи гуруҳ аъзоси М.Асатуллаева сўзга чиқиб, қуйидагилар тўғрисида фикрларини билдирди: Ҳар бир ўқитувчининг меҳнатини таҳлил этилиб, уларнинг фарзандларимиз, набираларимиз таълим-тарбияси йўлида самарали меҳнат қилишганлигининг гувоҳи бўлиб турибман. Уларнинг самарали ишлашлари, тарбия ва таълимда изланишлари ўқувчиларнинг келажаги кафолатидир. Мен собиқ педагог ҳам буви сифатида юқоридаги ўқитувчиларнинг иш фаолиятини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи томонидан холсона баҳоланди деб ҳисоблайман. Ш.А.Бобохонова сўзини давом эттириб, Низомда кўрсатилган талаблар асосида мактаб педагог, психолог, кутубхона ходимлари тақдим этган ҳужжатлари ўрганиб чиқилди ва педагогик фаолияти таҳлил этилиб, муҳокамалардан келиб чиққан холда, комиссия аъзоларининг кўпчилик овоз билан чиқарган хулосасига кўра қуйидагича баҳоланди:
Ишчи гуруҳи томонидан педагогларнинг аризалари ҳамда тақдим этган ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб низом бўйича етарлича балл тўплай олмаган қуйидаги педагог ходимларга устама белгиланмади:
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling