2. Texnologik jihozning tavsifi


ТАРЕЛКАЛИ АБСОРБЕРНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ ВА ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Download 1.22 Mb.
bet4/5
Sana20.04.2020
Hajmi1.22 Mb.
#100364
1   2   3   4   5
Bog'liq
TJA asosiy

ТАРЕЛКАЛИ АБСОРБЕРНИНГ ИШЛАШ ПРИНЦИПИ ВА ТУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Бундай колонналар ҳар хил шаклли ва ўлчамли тарелкалар билан таъминланган. Колоннанинг тузилиши содда ва юқори самарадорликка эга бўлгани учун улар саноатда кенг ишлатилади. Тарелкали колонналарда тарелкалар колонна баланлиги бўйича маълум ҳисоб қитоблар натижасида келиб чиққан баландлик қиймалари асосида ўрнатилади. Қурилманинг ички бўшлиғи тарелка билан тўлдирилган бўлади. Суюқлик эса колоннанинг юқори қисмидан махсус тақсимлагичлар орқали сочиб берилади. Колоннанинг юқори қисмида ютувчи суюқлик яъни абсорбент қуйиладиган қуйиш мосламаси ўрнатилади ва ушбу қуйиш мовламаси ҳам ҳисоб – китоб натижалари асосида танланган диаметр билан ўрнатилади.Суюқлик ўтаѐтганда пастдан берилаѐтган газ оқими билан учрашади. Колонна самарали ишлаши учун суюқлик бир текисда, қурилманинг бутун кўндаланг кесими бўйлаб бир хил сочиб берилиши керак. Бу қурилмаларда контакт юзаси тарелкалар ѐрдамида ҳосил қилинади.

Қуйидаги расмда тарелкали абсорбер тасвирланган. Қурилманинг қобиғи кавшарлаш йўли билан яхлит қилиб таѐрланади ѐки бир неча алоҳида олинган қисмлардан тузилган бўлади. Тарелкаларни намлаш учун суюқлик таркатувчи тарелка орқали берилади. Тарелка 3 қурилманинг баландлиги бўйича бир неча қатламларга ажратилган ҳолатда тарелкалар жойлаштирилади.

Одатда тарелкали абсорберларнинг диаметри 4 м дан ортмайди. Катта диаметрли колонналарда газ ва суюқликни қурилманинг кўндаланг кесими бўйича бир меъѐрда тақсимлаш жуда қийин, шу сабабдан катта диаметрли абсорберлар самарадорлиги анча кам бўлади. Бироқ саноатда диаметри 12 м гача бўлган қурилмалар ҳам ишлатилади.






Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling