2. умумий қисм 6
УМУМИЙ ҚИСМ 2.1. Деталнинг хизмат вазифаси
Download 380.95 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Детал тузилишининг технологиклиги ва унинг миқдорий кўрсатгичлари
2. УМУМИЙ ҚИСМ2.1. Деталнинг хизмат вазифасиБерилган ўнг ярим муфта детали ўз ўқи атрофида айланувчи цилиндрик детал бўлиб, втулкалар синфига мансуб. Габарит ўлчамлари, ишлаш шароити ва хизмат вазифасидан келиб чиққар ҳолда муфталар машинасозлик ишлаб чиқариш саноатининг кўплаб жиҳоз ва қурилмаларида масалан, металларга кесиб ишлов бериш дастгоҳларининг тезликлар ва узатмалар кутисида, барча турдаги автомобил воситаларида, турли кранлар ва бошқа курилмаларда ишлатилади. Берилган “ўнг ярим муфта” детали пўлат 45 материалидан ГОСТ 1050 – 2013 бўйича тайёрланади. Сифатли углеродли конструкцион пўлат 45 материалидан машинасозлик ишлаб чиқариш саноатида шестерняли вал, тирсакли ва бўлувчи вал, шестерня, шпиндел, цилиндр, кулачок ҳамда ишлаш шароитидан келиб чиққан ҳолда ташқи юзаларини мустахкамлигини ошириш мақсадида термик ишлов бериладиган бошқа турдаги деталлар тайёрланади. Унинг солиштирма оғирлиги 7826 кг/м3 ни ташкил этади. Пўлат 45 материалининг ўртача кимёвий таркиби қуйидагича (ўлчамлар % ларда кўрсатилган) 1 – жадвал.
Пўлат 45 материалининг ўртача механик хоссалари. 2 – жадвал.
Ишлаш шароитидан келиб чиққан ҳолда пўлат 45 материалини пўлат 40Х, пўлат 50, пўлат 50Г2, каби метериаллар билан ўрин алмаштириш мумкин. 2.2. Детал тузилишининг технологиклиги ва унинг миқдорий кўрсатгичлариТехнологикликка тахлил меҳнат сиғими ва металл сарфини камайтириш имкониятларини аниқлаш, ишлов беришда иш унумдорлигини юқори бўлган усуллардан фойдаланиш, детални ишчи вазифасига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳолда детал тайёрлаш, таннархни камайтириш усулларини топишдан иборат. Берилган деталнинг ишлов бериладиган юзалари алфабит бўйича бош харфлар билан белгилаб чиқилади. Берилган ўнг ярим муфта деталининг асосий юзалари марказий тешикда жойлашган Е ҳамда Ж юза ҳисобланади. Йиғма бирикмада Е юзага подшипник, Ж юзага ишчи валнинг поғонаси бириктирилади. Бу юзаларнинг юза тозалиги Rа бўйича 1.25 мкм ни ташкил этаганлиги сабабли ушбу юза тозалигини ҳосил қилиш учун механик ишлов бериш жараёнида жилвирлаш операциясини бажариш талаб этилади. Йиғма бирикмада деталимизнинг А торец юзаси ажрабувчи ҳалқа, Б юзаси юлдузча, Г юзаси тишлар орқали обойма деталлари билан бирикма ҳлсил қилганлиги сабабли ушбу юзаларнинг юза тозалиги Rа бўйича 2.5 мкм ни ташкил этади. Бу юза тозалигига эришиш учун механик ишлов бериш жараёнида қора ва тоза токарлик ишлов бериш операцияларини бажариш талаб этилади. “Ўнг ярим муфта” деталининг қолган юзалари ёрдамчи юзалар ҳисобланиб, иш жараёнида мухим ахамият касб этмаганлиги сабабли, детал заготовкасидан қўйим миқдорини олиб ташлаш орқали юза тозалиги Rz бўйича 40 мкм билан кифояланади. Ишлаб чиқариш объекти бўлган маҳсулот конструкциясини технологиклиги қуйидаги нуқтаи назарлар бўйича тахлил қилинади. Қўлланиладиган материалнинг кўриниши ва тури хом–ашёни кўриниши ва тайёрлаш услублари. Юлдузча деталнинг ишчи чизмасини тахлил қилиш шуни кўрсатадики детални ишчи вазифасини ўзгартирмаган ҳолда уни тузилиши элементларини қисқартириш имконияти йўқ. Детал тузилиши хом – ашё олишни рационал усулларидан фойдаланиш имкониятини беради. Ишлов беришда қийинчилик туғдирадиган ва мақсадга муқофиқ бўлмаган юзалар Г юзада очиладиган z = 66 m = 1 ўлчамдаги тишларга, Б юзада очиладиган 8х25ч4 ўлчамдаги шпонка ариқчасига ҳамда марказий тешикда жойлашган Ж юзада очиладиган 8х44х3.5 ўлчамли шлица ариқчаларига механик ишлов беришда махсус дастгоҳ мосламалари талаб этилади. Заготовка тузилиши ва мустахкамлиги ва уни унумдорлигини юқори бўлган ишлов бериш усулларидан фойдаланишни чегараланмайди. Детал конструциясини технологиклиги – конструциясини шундай хоссалари йиғиндисики бунда бир хил сифат кўрсаткичларига эга бўлган бир хил шароитда тайёрланган ва эксплуатация қилинадиган ўхшаш конструкциясига эга бўлган махсулотга нисбатан янада самарадор технологиялар билан ишлов бериш таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Бажарилган тахлил қуйидаги коэффицентларни аниқлашга имкон беради. Конструктив элементларни унификациясини коэффиценти. (1) бу ерда: Qy.э ва Qэ унификацияланган конструктив элементлар сони ва детални ҳамма элементлар сони Материаллардан фойдаланиш коэффиценти. Км.ф = (2) бу ерда: q – детал оғирлиги, q = 0.75 кг Q – заготовка оғирлиги, Q = 0.9 кг Км.ф = Ишлов бериш аниқлиги коэффиценти. (3) бу ерда: Юзалар ғадир–будурлик коэффиценти. (4) бу ерда: Бажарилган тахлил йиғув бирикманинг берилган детални тўғри лойихалашга имкон беради. Download 380.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling