2 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
attachment-396172d5-0560-4f7e-a5b6-08f8f659abbe
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экиш муддати ва ўсимликларни жойлаштириш схемалари .
Кўчат етиштириш: Биринчи бўлиб тупроқ аралашмасини тайѐрлаш
ишлари олиб борилди. Бунда намлиги 30-40 фоизли тупроққа махаллий органик ўғит, яъни чириган гўнг қўшиб, яхшилаб аралаштирилди. Тайѐр бўлган тупроқни 6×6×6 см хажимли кассеталарга солинди. Пекин карамининг уруғларини экиш учун уруғлар сараланиб олингандан сўнг 5-6 соат сувда ивитилади ва 0,7-1 см чуқурликка, июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади. Уруғлар униб чиққандан кейин, парваришлаш ишлари тупроқ намлигини 75-80 фоизда ушлаб туриш учун суғоришни ўз вақтида суғориш мосламаси (лейка) билан суғорилди. Ўсимликлар 2-3 та чин барг ҳосил қилганда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Бунда эритма концентрацияси 10г/л ошмаган ҳолда ўғит берилади ва ўғит берилган заҳотиѐқ ўсимлик барглари куйиб қолмаслиги учун тоза сув билан суғорилади. Майсалар ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланади. 9 Пекин карами кўчатлари озиқа майдонига қараб 25-30 кунда тайѐр бўлади. Соғлом пекин карам кўчатлар 4-5 чин баргга эга бўлиши, уларни баландлиги 10 см дан кам бўлмаслиги эътиборга олинади. Экиш муддати ва ўсимликларни жойлаштириш схемалари. Пекин карами совуққа чидамли, ўсимлик бошининг шаклланиши учун энг яхши ҳарорат 15- 18°С ҳисобланади. Бундай ўртача ҳарорат сентябрнинг иккинчи ярми – октябрнинг биринчи ярмида кузатилади. Пекин карам ҳосили кўчат ўтқазилгандан сўнг 70-80 кун ўтгач етила бошлаши ва унинг 15-20 давом этишини ҳисобга олган ҳолда, кўчатларни август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтқазиш мақсадга мувофиқдир. Такрорий экин шароитида пекин карам кўчатларини 70x40 см схемада жойлаштириш тавсия этилади, бунда гектарига 35,7 минг дона ўсимлик қалинлигига эришилади. Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтининг тажриба хўжалиги майдонида 2015-2017 йилларда ўтказилган тажрибалар ўсимликларда озиқланиш майдонининг қисқариши, яъни гектарда туп сонларининг ортиши ҳисобига, майдон бирлигида энг юқори ҳосил 70x20 см озиқланиш майдонида шаклланганлиги қайд этилди. Бу тажрибада пекин карамининг Хибинская навидан фойдаланилди (1-жадвал). 1-жадвал. Экиш схемалари Бир туп ўсимликдаги барглар, сони Кўчат ўтқазилгандан биринчи ҳосилгача кунлар Карам бош оғирлиги, кг Пекин карамининг сифатли ҳосилдорлиги, га т/га % 70×20 23,7 97 0,62 30,2 104,1 70×25 24,1 94 0,74 29,3 101,0 70×30 (назорат) 24,8 91 0,84 29,0 100 70×35 25,7 88 0,97 28,8 99,3 70×40 26,8 87 1,09 29,2 100,7 70×45 27,9 85 1,15 28,4 97,9 70×50 28,2 83 1,24 27,4 94,5 Кўчатларни далага олиб чиқишдан бир кун олдин мўл суғориш ишлари амалга оширилди. 10 Такрорий экишда пекин карами кўчатлари куннинг салқин тушган вақтида (кундузи соат 16 дан кейин) экиш олди суғориш билан биргаликда ўтказилади. Кўчатлар олдиндан тайѐрлаб қўйилган 15-20 см чуқурликдаги уяларга экилади ва кўчатлар ўтказилгач, яхши тутиб олиш учун суғорилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling