2 Ўзбекистон республикаси
Тест топшириқларини тузиш услуби
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
11.4.Тест топшириқларини тузиш услуби
Тест топшиқларига қўйиладиган дидактик талаблар Тузилган тест топшириқларининг ҳаммасини ҳам бирдек қўллашга яроқли деб бўлмайди. Тест саволлари мукаммал бўлиши учун уларни тузишда бир қанча талабларга риоя қилиш зарур. Булар қуйидагилардан иборат: тест топшириқлари мазмунининг ўқув мақсадига мувофиқлиги; материалнинг аҳамиятлилиги; илмий аниқлик; изчиллик; тўкислик ва уйғунлик; ўзлаштириш даражасига кўра табақалашганлиги; самарадорлик (кумулятивлик); тил равонлиги ва аниқлиги; бир маънолилик; вақтнинг қатъий белгиланиши; 272 ихчамлик; мураккаблик меъѐри; тўғри жавобда қўшимча белгиларининг мавжуд эмаслиги; вариативлик; шаклан ва мазмунан ўзаро боғлиқлик. Тест режаси ишлаб чиқилгандан кейин, талабаларнинг тегишли ўқув фанини ўрганиш натижасида, улар оладиган билимларни эгаллашга ва кўникма ҳосил қилишга оид талаблар шакллантирилади. Бу талаблар одатда ўқув фани бўйича ишчи дастурнинг «фаннинг мақсад ва вазифалари» бўлимида ѐзилади. Тест топшириқлари талаб этиладиган билимлар, кўникмаларни эгаллаш даражасини тўла-тўкис аниқлаши керак. Бунинг учун тест топшириқларида акс эттирилиши зарур бўлган муайян масалалар рўйхати (тест спетцификацияси) ишлаб чиқилади. Масалан: А - таърифлашни билиш; Б - қонунлар, формулалар, тамойилларни билиш; В - масалалар ечишда қонунлар, формулаларни қўллашни билиш; Г - ўхшашлик ва тафоввутни топишни билиш; Д - схема ва графикларни ўқишни билиш; Э - аппаратлар (техник мосламалар)нинг тузилиши ва ишлатиш қоидаларини билиш ва х. Ўз-ўзидан равшанки, келтирилган рўйхат универсал характерга эга эмас, у ҳар бир ўқув фанининг ўзига хослиги асосида тузилади. Масалан: чет тиллар бўйича жумла тузиш каби элементлар; тарихдан муҳим воқеалар, атоқли арбобларнинг исми-шарифлари, жамият ривожланишининг изчиллиги каби элементлар рўйхатда акс эттирилиши мумкин. Ҳар бир билим ва кўникмани текширишга тест топшириқларининг муайян фоизи ажратилиши зарур. Тест режасини ишлаб чиқишда бу ғоят муҳим ишдир, тест валидлиги, яъни унинг ўқув дастурига мувофиқлиги кўп жиҳатдан ана шунга боғлиқ бўлади. Бу масала бўйича тест ишлаб чиқувчилар ўқув фанининг ишчи ўқув дастурини таҳлил қилиш асосида муайян бир фикрга келишлари мумкин. Сўнгра қабул қилинган топшириқлар сонини ўқув фани бўлимлари ва ўзлаштириш даражалари бўйича тақсимланади. 8-9 жадвалларда 120 та топшириқни ўқув фанининг 4 та бўлими ва ўзлаштириш даражалари бўйича тақсимлаш мисол келтирилган.Бундай режасиз тузилган тест тасодифий материалга оид тузилган бўлиб, унинг сифатсиз чиқиши табиийдир. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling