40
Юқоридагилар ичида қайси бири ортиқчалигини
ким тез топса, ўша
ғалаба қилади.
Бир саволга уч жавоб» ўйини. Бу интерфаол географик ўйинни
география фанида ҳоҳлаган мавзуларини ўрганиш жараѐнида қўллаш мумкин.
Бунинг учун 40 та бир ўлчамдаги варақа олинади, 10 тасига савол ва 30 тасига
жавоб ѐзилади. Масалан, географиядан савол варақасига
табиат зоналарининг
жойлашуви нималарга боғлиқ деб ѐзилса, 1-жавоб варақасига –
географик
кенглик, 2-жавоб варақасига – денгиз сатҳидан
баландлигига, 3-жавоб
варақасига – денгиздан ўз ўқ яқинлигига савол-жавобли варақалари стол устига
алоҳида қўйилади. Иштирокчи битта савол ѐзилган варақани олиб, ѐзилган
саволни ўқиб эълон қилади, кейин бошқа иштирокчилар жавобли варақадан
биттадан олишади. Агар, жавобли варақалар ичида саволга мос келадиганлари
бўлса, савол берган ўқувчи шу жавоб варақасини ўз ичига олади. Ўртада варақа
қолмаса, ўйин якунланади. Ким кўп жавоблар варақасини йиғса, у ғолиб
саналади. Бу ўйин ўқувчиларни мустақил
фикрлашга чорловчи самарали
таълим усулларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: