2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Стандарт даражалари 
Даражаларнинг номланиши 
A1 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг бошланғич даражаси 
A1+ 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган бошланғич 
даражаси 
A2 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси 
A2+ 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси 
B1 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг умумий даражаси 
B1+ 
Умумтаълим фанларини ўрганишнинг кучайтирилган умумий 
даражаси 
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим 
фанлари бўйича малака талаблари
- ўқув фанини ўрганишнинг босқичларини; 
- таянч ва фанга оид умумий компетенцияларни; 
- ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини; 
- умумтаълим фанларини ўрганишнинг мазмунини; 
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари 
битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича мажбурий тайѐргарлик 
даражаларини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларига нисбатан 
қўйиладиган талабларни белгилаб беради. 
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи 
шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ѐш хусусиятларига 
мос равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакллантирилади. 
Коммуникатив компетенция — ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда 
бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала 
маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада 
самарали ишлай олиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси — медиаманбалардан зарур 
маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, 
улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, 
медиа маданиятга эга бўлиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси — доимий равишда ўз-ўзини 
жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга 
интилиш, ҳаѐт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва 
ҳаѐтий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-
ҳаракатини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини 
эгаллашни назарда тутади. 


54 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling