2 Ўзбекистон республикаси


Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси — жамиятда бўлаѐтган 
воқеа, ҳодиса ва жараѐнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок 
этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва 
фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш 
лаѐқатларини шакллантиришни назарда тутади. 
Миллий ва умуммаданий компетенция — ватанга садоқатли, инсонларга 
меҳр-оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, 
бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва 
соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаѐқатларини шакллантиришни назарда 
тутади. 
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор 
бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси — аниқ ҳисоб-китобларга асосланган 
ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик 
фаолиятда турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини 
енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга 
олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаѐқатларини 
шакллантиришни назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари 
орқали ўқувчиларда шакллантирилади. 
Шунингдек, ҳар бир умумтаълим фанининг мазмунидан келиб чиққан 
ҳолда ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам шакллантирилади. 
Назорат саволлари: 
1. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда кандай ҳужжатлар асос қилиб 
олинган? 
2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартининг мақсад ва 
вазифалари нималардан иборат? 
3. Умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти кандай принципларга 
таянади? 
4. Ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг ѐш 
хусусиятларига мос равишдақандай таянч компетенциялар шакллантирилади? 
 
 


55 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling