2-мавзу: мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг компетенцияси режа


Download 49.64 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2023
Hajmi49.64 Kb.
#1369920
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.2-Мавзу


2-МАВЗУ: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАРБИЯЧИСИНИНГ КОМПЕТЕНЦИЯСИ


Режа:
1.Тарбиячи компетенцияси
2. Педагогнинг касбий компетенцияси турлари ва пирамидаси.


Тарбиячи компетенцияси

“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар


натижасида кириб келган. Шу сабабли компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.
Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олинишидир.
Ижтимоий компетентлик – ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш.
Махсус компетентлик–касбий-педагогик фаолиятни ташкил этишга тайёрланиш, касбий-педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти
натижаларини реал баҳолаш, БКМни изчил ривожлантириб бориш бўлиб, ушбу компетентлик негизида психологик, методик, информацион, креатив,
инновацион ва коммуникатив компетентлик кўзга ташланади.
психологик компетентлик–педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;
методик компетентлик– педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;
информацион компетентлик – ахборот муҳитида зарур, муҳим, керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш;

Download 49.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling