13.00.02 – Ta’lim va tarbiya nazariyasi va metodikasi
(texnologik ta’lim) ixtisosligi bo’yicha tayanch doktoranturaga talabgor
NOSIROV NODIRBEK
VALIJONOVICHNING
PEDAGOGIKADAN QO’LLANMASI
FARG’ONA 2021
МАВЗУ: ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДАШУВ
РЕЖА:
Компетенция тушунчаси ҳақида.
Таълим сифатини оширишда ўқитувчи компетенциясининг аҳамияти.
Компетенцияси турлари ва уларнинг боғлиқлиги.
«КОМПЕТЕНТЛИК» ВА «КОМПЕТЕНЦИЯ» тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб келган. Илмий тадқиқотларда компетенция педагогик ҳодиса сифатида ХХ асрнинг 70 йилларидан эътиборан тадқиқ этила бошланди. “Компетенция” ва “компетентлик”
атамалари ўзакдош бўлиб, улар ғарб илмий адабиётида 60 йилларнинг охири, 70 йилларда пайдо бўлди. “Компетенция” атамаси миллий педагогикада ХХ асрнинг 90 йилларидан эътиборан ишлатила бошланди.
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2017 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ 187-СОН ҚАРОРИГА. 1-ИЛОВА. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти.
КОМПЕТЕНЦИЯ – НИМА? Компетентлик (лот. competens) – фаолият талабларига мос келиш, яроқлилик, лаёқатлилик.
КОМПЕТЕНЦИЯ - ИНГЛИЗЧА “COMPETENCE” тушунчасининг луғавий маъноси айнан “қобилият” маъносини ифодаласада, бироқ, мазмунан фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдалана олиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олиш мазмунини ёритишга хизмат қилади.
“КОМПЕТЕНЦИЯ” АТАМАСИ: “педагогик маданият”, “касбий лаёқатлилик”, “квалификация” атамалари билан маънодош ҳисобланиб келинди.
«Компетенция» - муайян муаммо ва масала, ҳодиса борасида шахснинг билим, тажриба, мутасаддиликка эга бўлиши ва уларни ҳал қилишга етадиган салоҳияти тушунилади1.
“Компетентлик”- воқеа-ҳодисалар, масалалар ечими тўғрисида хабардор бўлиш, муайян нуфузга эга бўлишни ўзида ифода этади2.
КОМПЕТЕНЦИЯ – соҳага оид билим, кўникма, малака, қарашлар мажмуи, индивиднинг қадрияти ва сифатлари, квалификациянинг намоён бўлиши ёки таъсир кўрсатиш қобилияти.
КОМПЕТЕНТЛИК – “Ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |