Nosirov nodirbek valijonovichning pedagogikadan qo


Download 1.7 Mb.
bet2/14
Sana02.05.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1421562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Педагогикадан қўлланма. Таълимда компенетциявий ёндашув

АМЕРИКА ТАДҚИҚОТЧИЛАРИ: ДЖ. Равен, Л. Стросс, ДЖ. Моренолар фикрича, компетентлик - «шахснинг ихтисослиги бўйича аниқ фаолиятни бажаришда зарур бўладиган қобилиятлар мажмуи, малакаларнинг намоён бўлиши, масъулият ҳиссининг мужассамлашуви натижасида пайдо бўладиган тафаккур тури3» деб тавсифладилар.
РУС ОЛИМЛАРИ: С.Г. Вершловский и Ю.Н. Кулюткин компетентликни шахс тавсифи бўйича ўрганган бўлсалар, В.Ю. Кричевский, А. В. Хуторский – шахс фаолиятидаги мақсадларни амалга ошириш кўрсаткичларини тадқиқ этдилар.
Академик В.А.Сластенин компетенликни – шахснинг коммуникативлик, мулоқатмандлик, конструктивлик, ташкилотчилик қобилиятлари мажмуи сифатида тадқиқ этди.
ЎЗБЕК ПЕДАГОГ ОЛИМЛАРИ: М.Очилов, Н.Сайидаҳмедовлар компетентликни шахснинг махсус фаолияти сифатида баҳолаб, ушбу фаолият натижасида шахс ижтимоий ва технологиялаштирилган қобилиятларни ўзида намоён этиши, меҳнатни тўғри тақсимлай олиш лаёқатини мужассамлаштира олиши эканлигини асослаб бердилар.
М. ОЧИЛОВ фикрича: «компетентлик – билим асосида, ишнинг кўзини билиб, фаолият юритишдир1»,-деган фикрни билдиради.
У. ИНОЯТОВ компетентликни- билим ва методларни вазиятга қараб мослаштириш қобилияти сифатида тадқиқ этади ва бу фаолиятда танқидий мушоҳада юритиш, тўғри қарор қабул қила олиш, сохта далилларни асосли равишда инкор этиш, самарали натижаларни амалиётда қўллай олиш қобилияти сифатида тавсифлайди.
КОМПЕТЕНТЛИК – бу фақатгина ўзлаштирилган билимлар ва тажрибаларнинг мавжудлиги ҳамда салмоқли ҳажми бўлибгина қолмай, балки, уларни керак вақтда ишга сола билиш ва ўзининг хизмат вазифаларини бажариш жараёнида улардан фойдалана олиш демакдир.
КОМПЕТЕНЦИЯ КЎРИНИШЛАРИ

    • УМУМИЙ – ТУРЛИ ХИЛ ҲОЛАТЛАРДА ҚЎЛЛАШ МУМКИН.

    • МАХСУС-КАСБИЙ ФАОЛИЯТДА БАЖАРИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲАРАКАТЛАР.

ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИК – юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг тараққий этишини, педагогик техникани эгаллашни, шунингдек, педагог шахси, унинг тажрибаси ва касбий фаолиятидаги индивидуалликнинг ёрқин кўриниши сифатида тушунилади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling