2 Ўзбекистон республикаси
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масъулиятлилик
- «Юзма-юз» ўтириш имкон
- Ижтимоий малакалар
Ўзаро ижобий боғлиқлик.
Синфда ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари натижасида бирбиридан ѐрдам сўраш, ѐрдам бериш, ўзаро қўллаб-қувватлаш, гуруҳларда (ѐки жуфтлик, учликларда) ишлаш натижасида бир-бирига боғланиш юзага келади. Масъулиятлилик: Ўқитувчи томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш, ўзи, шериги, гуруҳи, синфи учун жавоб бериш, вазифаларга масъулият билан ѐндашиш, «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори остида масъуллик ҳиссини ривожлантиради. «Юзма-юз» ўтириш имкон: Жуфт, гуруҳ бўлиб ѐки синфда умумий ишлаганда ўқвчилар юзма-юз, яъни бир-бирларига қараб ўтиришлари керак. Шу ҳолатда ўзаро фикрлашиб, баҳслашиб, қарорлар қабул қилишлари осонлашади, бир-бирини эшитиш, тинглаш малакалари шаклланади. «Меҳр кўзда» мақолининг асл моҳиятини, яъни бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиши айнан ўзаро фикр алмашиш жараѐнида бир-бирининг кўзига қараб ўтириши билан ҳам боғлиқ бўлади. Ижтимоий малакалар: Ҳамкорликдаги фаолият натижасида ўқувчилар бир-бирларининг қобилиятларини аниқлай бошлайдилар, яъни ким расм чиза олади, ким тез ѐза олади, ким ғоялар бера олади ва ҳоказо. Бундан ташқари, ўқувчилар жуфтликда ѐки гуруҳда ишлаганларида бемалол гапира олиш имконига эга бўладилар (бу ерда ўқувчининг гапини «тўғри»ѐки «нотўғри» деб баҳолайдиган ўқитувчи йўқ!) Демак, оғзаки нутқ ривожланмоқда, худди шу вақтда қолганлар тинч эшитиши керак, демакки, уларда тинглай олиш малакалари шакллантирилади. Янги, яхши фикрлар қўллаб-қувватландими, демак шу фикр эгаларида ўзига ишонч пайдо бўлади: ўқувчилар ўзлари қарор қабул қила бошлайдилар, демакки, шу қарорларни ҳимоя қила оладилар. 82 Шундай қилиб, ўқувчилар жамиятда мустақил ҳаѐт кечиришда ўзлари учун зарур бўладиган турли ижтимоий малакаларга эга бўладилар. Баҳолаш: Ҳамкорлик жараѐнида ўқувчилар бир-бирларини кузатадилар, назорат қиладилар, демак баҳолайдилар ҳам. Албатта, ўқитувчи ўқув жараѐнининг бошқарувчиси сифатида ҳаммани кузатади, бироқ ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари инобатга олиниши шарт. Бу жараѐнда ҳар бир берилаѐтган баҳо, маълум фактлар асосида тушунтирилиши ва изоҳланиши керак. Баҳолаш жараѐнида ўқувчилар ўзлари-ўзларига баҳо беришлари ҳам мумкин. Бу ҳолат уларни ташқаридан ўзларига назар ташлашга, ўз хаттиҳаракатларини назорат қила олишга ўргатади. Демак, бугунги педагогика ўз вазифасини ижтимоий ва психологик йўналишлар билан интеграцияда олиб бормоқда. Шунинг учун нафақат дарс жараѐни, балки тарбиявий соатлар, синф мажлислари, тўгарак машғулотлари (ҳатто ота-оналар мажлислари) шундай ташкил этилиши керакки, бунда синфдаги барча ўқувчилар фаоллашиши зарур, яъни тарбиявий соатлар, мажлислар жараѐнида ўқувчиларга эркинлик ва мустақиллик берилиб, ҳар томонлама муҳокама учун шароит яратилади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling