2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Синектика: Бу усулда ўқув материали анча тез ва батафсил 
ўзлаштирилади, хотирада узоқ сақланиб илмий амалий мақсадларда кенг 
қўлланилиши мумкин. Бу усулда ўқувчи - тингловчи анча уқувли, ўқитувчи 
эса 
яхши 
кўрсатма 
берувчига 
айланади. 
Натижада 
ўқишнинг 
интелектуалмантиқий натижаси кучайтириладиган «реклама самараси» га 
эришилади.
«Образли» тарзда ўқитишнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўқувчи онгига 
тайѐр ҳолдаги образ мажбурий берилмай, у фаоллик билан шакллантирилади 
ва ўқув жараѐни билан материални «бўрттирадиган» бўлади. Тингловчи ўз 
лаѐқатини ишга солиб, уни фикран бойитишга мажбурдир. Бу усул амалий 
машғулотларда кенг қўлланилиб назарий материални ишлаб чиқиш ва 
мустаҳкамлаш, унинг ўзлаштирилганлигини текшириб кўришда аҳамияти 


79 
катта. У анъанавий сўровлар ўрнини босиши ва нафақат жавоб бераѐтган 
тингловчи ва бошқа гуруҳ аъзоларининг фикрлаш жараѐнини фаоллаштиради.
Иш тариқасидаги ўйинлар: Иш тариқасидаги ўйинларнинг асосий 
вазифаси ўрганаѐтганларни амалиѐтга ва мулоқотлар олиб боришда зарур 
бўлган фаолият кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Ўқиб-ўрганишни бу 
шакли мураккаб вазиятларни маълум объектларда гавдалантириб, уларга 
тақлид қилиш йўли билан тингловчилар билимини самарали тарзда малакага 
айлантиришга кўмак беради. Бу ерда модел билан ишлаш имкони берилади. Бу 
усул жуда кўп ҳолларда қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тажрибасини 
ўргатади.
Мусобақа – танлов: Бу усулнинг асосий хусусияти шундаки, бунда ўқитувчи 
бутун гуруҳ билан иш олиб боради. Мусобақа - танлов бутун ўқув йили 
давомида тингловчи - ўқувчиларнинг жадал билиш фаолиятини ташкил 
қилишга йўналтирилади. Тингловчи хилма – хил танлов топшириқлари 
бажаради.
Топшириқларнинг мақсади – ўқувчилар билимини тизимлаштириш
уларни самарали фикрлашга ундаш, эгалланган билимларни амалиѐтда ижодий 
қўллашдан иборат.
Танловда муайян мавзулар бўйича ўқувчи - тингловчининг тайѐргарлик 
даражаси, эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини, мустаҳкамлаш ва 
чуқурлаштиришдан иборатдир. Ўқитиш жараѐнида «эшитдим», «кўрдим», 
«ўзлаштирдим, билан ҳамкорликда билдим, фикрладим, эсда сақладим, 
ўзлаштирдим ва мустаҳкамладим тарзида ташкил этилади».
Мусобақа - танлов қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин.
1) Муаммоли
2) ЎТВ, компьютерда ишлаб чизма ва жадвалларни ўқиш
3) Бошқортирмалар: викторина, ребус, кроссвордлар ечиш
4) Қувноқлар ва зукколар танлови
5) Тезкор турнир
Бу усул оралиқ назорат босқичларидан бирида ишлатилиши мумкин. 
Тингловчилар билимини баҳолашда бир эмас бир неча педагог иштирок 
этишини талаб қилади. Танлов усули тингловчи нутқини ривожлантиради, ўз 
фикрини ҳимоя қилиш, танлов қатнашчилари жавобларини таҳлил қилишни 
ўргатади.
Янги аср кишиларида фаоллик билан мустақил иш олиб бориш, тезкорлик 
билан қарорлар қабул қилиш, ўзгарувчан ҳаѐт шароитларига мослашишни 
талаб қилади. Шу боис ҳам таълим тизимида биринчи навбатда дарс бериш 
фаолиятига бирламчи эътибор қаратилмоқда. Замонавий таълимда ўқитувчи 


80 
ѐки дарслик асосий билим манбаи, билиш жараѐнининг назоратчиси бўлган 
бўлса, 
шахсга 
мўлжалланган 
таълимда 
ўқитувчининг 
вазифаси 
тингловчиларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш уларнинг 
ўқув фаолиятини йўналишга солиб аниқлаб боришдан иборат бўлмоқда. Айни 
шу вазифаларни бажариш учун мамлакатимиз таълим тизимига жорий 
этилаѐтган янги педагогик-технологияларда ўз аксини топмоқда. Янги таълим 
технологияларини кенг жорий этиш, тингловчиларнинг фаоллик билан ўқиш 
ва муаммоларнинг мустақил равишда ечимини топиш
ҳамда 
тингловчиларнинг ўз имкониятлари даражасида нималарга қодир эканлигини 
тўла шакллантиришга катта имкониятлар беради.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling