Сaмaрқaнд иқтисодиёт вa сервис институти бaнк-молийa хизмaтлaри фaкултети
Download 175.67 Kb.
|
Тижорат банкларининг кредит операциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ИШИ МAВЗУ:Банларда кредит оператциялари хисоби тахлили Бажарди:Абдувалиев Ш. Илмий раҳбар: Бойкобилова И.
- II-БОБ. “O’zsanoatqurilishbank” ATB кредит операциялари
- Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. КИРИШ Мавзусининг долзарблиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ТAЪЛИМ, ФAН ВA ИННОВAТСИЙAЛAР ВAЗИРЛИГИ СAМAРҚAНД ИҚТИСОДИЁТ ВA СЕРВИС ИНСТИТУТИ БAНК-МОЛИЙA ХИЗМAТЛAРИ ФAКУЛТЕТИ КУРС ИШИ МAВЗУ:Банларда кредит оператциялари хисоби тахлили Бажарди:Абдувалиев Ш. Илмий раҳбар: Бойкобилова И. Тижорат банкларининг кредит операциялари Мундарижа: Кириш. I-БОБ. Тижорат банкларида кредитлашнинг назарий асослари. 1.1. Кредит сиёсатининг мақсади ва вазифалари. 1.2. Тижорат банки кредит сиёсатини ташкил этишнинг меъёрий- ҳуқуқий асослари. II-БОБ. “O’zsanoatqurilishbank” ATB кредит операциялари 2.1. “O’zsanoatqurilishbank” ATB нинг кредит операциялари турлари 2.2. “O’zsanoatqurilishbank” ATB кредит операциялари ҳисоби Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. КИРИШ Мавзусининг долзарблиги. Танланган тадқиқот мавзусининг долзарблиги шундаки, биринчидан, тижорат банклари кредит портфелининг сифат даражасининг пасайиши уларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир қилади, чунки кредитлаш тижорат банклари учун бирламчи аҳамиятга эга бўлган фаолият тури ҳисобланади; иккинчидан, муддатида қайтарилмаган кредитларнинг кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғининг ошиши банкнинг ликвидлилигини кескин пасайишига олиб келади; учинчидан, тижорат банклари кредит портфелини самарали тарзда бошқариш хўжалик субъектларининг кредит маблағларига бўлган эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Бугунги кунда Республикамизда иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилаётган банк кредитлари ҳажмининг ошиши, банк кредитларидан фойдаланаётган турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидаги мижозлар миқдори кўпайиши ва банклар томонидан берилаётган кредитларни оқилона жойлаштириш ва улар самарадорлигини ошириш, берилган кредитлар ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлаш банклар кредит портфели устидан доимий назорат олиб бориш асосий иши деб талаб qilinmoqda.Bank тизимини қўллаб-қувватлаш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш. Банк тизимини ривожлантириш ва ислоҳ этиш, банкларнинг ресурс базасини кенгайтириш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшилаш мавзунинг долзарблигини ифодалайди. Айни вақтда республикамиз тижорат банкларининг кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш борасида сезиларли муаммолар мавжуд. Хусусан мамлакатимиз банк тизимида кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланилмаётганлиги, мижозларнинг кредитга лаёқатлилиги баҳолаш тизимида сезиларли камчиликларнинг мавжудлиги тижорат банклари кредит сиёсатини тадқиқ қилишни, кредит сиёсати асосида кредитлаш жараёнини олиб бориш асосларини ўрганишни амалий материалларни таҳлил қилишни ва шу асосда мавжуд камчиликларни аниқлашни, уларни бартараф қилиш йўлларини излаб топишни ҳамда уларни амалда қўллаган ҳолда банклар томонидан бериладиган кредитларнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутади. .Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлари туғрисида”ги Фармонида банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, тижорат банкларнинг мустақиллигини ошириш, банклар билан уларнинг мижозлари ўртасидаги ўзаро манфатли шериклик муносабатларини шакллантириш, банк активлари, шу жумладан, кредит портфелини шакллантириш билан боғлиқ рискларни бошқаришни тижорат банки раҳбариятининг ваколатига юклаш лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ва халқаро банк амалиётида кредитлаш жараёнида қарор қабул қилишда асосан кредитга лаёқкатли бўлган қарз олувчилар кўриб чиқилади. Бунда маълум бир қарздорни кредитлашда кредит суммасининг лимити қуйидаги молиявий кўрсаткичлар асосида аниқланади: қарздорнинг хусусий капитали (мухторийлик коэффициенти, капиталнинг умумий қарздорликка булган нисбати); қарздорнинг даромадлилиги (тушумларнинг рентабеллик коэффициенти, умумий капиталнинг рентабеллик коэффициенти, хусусий капиталнинг рентабеллик коэффициенти); қарздорнинг туловга лаёқатлиги (қоплаш коэффициенти, лаҳзалик ликвидлик коэффициенти, дебиторлик ва кредиторлик билан боғлиқ бўлган коэффициенти). Кредитга лаёқкатлигни бундай баҳолаш усулида етарлича назарий-методологик ечимлар ишлаб чиқилмаганлик, математик аппаратнинг суст ишлатилаши, юқоридаги кўрсаткичлар рейтинги асосида етарлича иқтисодий асослантирилмаган ҳолда кредит суммаси лимитини белгилаш каби муаммолар мавжуд. Download 175.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling