Сaмaрқaнд иқтисодиёт вa сервис институти бaнк-молийa хизмaтлaри фaкултети


Тижорат банки кредит сиёсатини ташкил этишнинг меъёрий-


Download 175.67 Kb.
bet4/10
Sana22.06.2023
Hajmi175.67 Kb.
#1649836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Тижорат банкларининг кредит операциялари

1.2. Тижорат банки кредит сиёсатини ташкил этишнинг меъёрий-
ҳуқуқий асослари.
Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий ташкилий ва бошка жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлаш фаолиятининг муҳим томони ҳисобланади. Тижорат банкининг кредит сиёсати кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил 2 мартдаги Н 905 "Тижорат банклари кредит сиёсатига кўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низом тижорат банклари кредит сиёсатини олиб боришда ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади. Бу Низом тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб бериб, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Мазкур Низомга ЎзР АВ 28.05.2005 й. 905-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МБ Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Низомга асосан банкнинг кредит сиёсатига қуйидагича таъриф берилади: "Банкнинг кредит сиёсати - кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискларни бошқаришда банк рахбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи хамда банк рахбарияти ва ходимлари кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти мақсадларини аник кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт".
Тижорат банклари кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқарилади ва банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалга жорий этиши лозим. Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари, банкнинг бошқа мансабдор шахсларига юклатилади.
Кредит сиёсатининг тавсифи кредит портфелининг таркибига, банк ўз фаолиятини амалга ошираётган ҳудуднинг иқтисодиётига қараб аниқланади. Кредит стратегиясини шакллантиришда ва тегишли кредит сиёсатини тайёрлашда, банк ушбу омилларни ҳисобга олиши шарт. Банкнинг кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий ҳолатига мувофиқлигини таъминлаш учун банк Кенгаши томонидан йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
Тижорат банкларининг кредит сиёсатида масъулиятлар тақсимоти долзарб муаммолардан саналади. Банк кенгаши кредит рисклари стратегиясини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинги учун масъулдир. Шу боис, Кенгаш кредит сиёсатнинг бажарилиш даражаси ва кредитлаш билан боғлик амаллар орқали стратегик мақсадларига эришиши натижаларига кўра банк ижро органи рахбариятининг фаолиятини баҳолайди.
Мазкур сиёсатда кредитлаш жараёнларида кредит турини ва кредитга ўрнатиладиган фоиз ҳажмларини белгилайди. Кредитлаш бўйича ваколатлар бутун банк бўйича тарқалганлиги муносабати билан сиёсат белгиланган йўналишлар ва амалларга риоя қилинишини кузатиш учун ҳисобот тизими ва жиддий ички таҳлил тартибини аниқ кўрсатиб бериши лозим. Бу тизим Кенгаш ва банк рахбариятини сиёсатнинг олиб борилиши тўғрисида аниқ ва ишончли ахборот билан таъминлашга юналтирилган, шунингдек, уларга кредит портфелининг ҳолати ва кредитлаш бўйича мутахассисларнинг фаолиятларини бахолаш учун керакли ахборот беришга хизмат килади. Банк кенгаши Кредит рискларини бошқариш қўмитасига, банкнинг кредит амалларини кузатиш ва назорат қилиш бўйича функцияларнинг талайгина қисмини бажариш ваколатини беради, бу кредит амалларини банкнинг Кредит бўлинмалари бошқаради. Кредит қўмитаси ўзининг функционал мажбуриятларига эга бўлиб, ҳар хафтада ёки агар зарурият туғилса, ундан хам тезроқ йиғилишлар ўтказади, котиба қабул қилинган қарорларни, шунингдек Қўмита аъзоларининг фикрлари ва таклифларини муфассал баённомаларда ёзиб боради ва улар зарурият туғилганда Кенгашга такдим этилади. Бошқарув Раисининг ўринбосарлари рахбарлигидаги кредит бўлинмалари Кенгаш тасдиқлаган кредит рискларини камайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек бутун банк бўйича кредит рискларини аниқлайдиган, мониторингини олиб борадиган ва назорат қиладиган амалларни ишлаб чиқиш учун масъулдир.
Шу боис, банк Кенгаши кредит сиёсатига доир жавобгарликларни қуйидаги омилларда баён этиши мумкин:
- кредитни тайёрлаш;
- кредитни тасдиқлаш жараёни;
- кредит ва портфелни бошқариш ва мониторингини олиб бориш; - ҳар йиллик инвентаризация, таҳлиллар ва жазо чоралари.
Кредит портфелини самарали бошқариш масъулияти Кредит бўлинмалари зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, турли кредит рисклари (баланс ёки балансдан ташқари) хазина ва амалиёт бўлими фаолиятида хам юзага келиши мумкин. Шунинг учун, кредит амаллари билан боғлик бўлган рисклар банк Кенгаши томонидан белгиланган ва назорат қилинадиган кредит амаллари бўйича аниқланиши ва унга буйсуниши зарур. Кредитларни тасдиқлашда кредит бўйича қабул қилинган карорлар окилона ва мақбуллигини хамда кредит жараёнининг ишончлилиги ва холислиги изчил ва объектив карорлар билан қўллаб-қувватланишини, риск эса банк учун кутилаётган фойдани ҳисобга олган ҳолда мақбуллигини кафолатлаш учун тегишли ваколатлар даражасини аниқлаш лозим.
Кредит бўлинмалари Банк Кенгашининг назорати ва масъуллиги остида ушбу сиёсатни жорий этиб, амаллар кредит рискини ва кредит портфелининг сифатини сиёсатга мос равишда бошқариш ва назорат олиб боришини таъминлашлари керак.
Кредит сиёсатининг мавжудлиги, энг муҳими - барча даражаларда ишлаб чиқилган сиёсатга риоя этиш банк ссуда портфелини сифатли бошқариш учун асос бўлади. Бу эса ўз навбатида, унинг қарздорлари ва акциядорлари фойдасини кўпайтиради ва фаровонлигини оширади.
Кредит сиёсати кредит бериш жараёнига жалб этилган кредит ходимининг лавозими ва ваколатларига қараб уларнинг ҳар бири учун кредитлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кредит миқдорини чеклаш тартибини белгилаб беради. Кредитлаш учун масъул бўлган барча шахслар ваколатлари кредит сиёсатида қайд этилади.
Кредит қўмитаси мажлислари ва унинг банк бошқаруви органлари олдида ҳисобот бериши даврийлиги ҳам кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши керак. Кредит сиёсати кредитлашнинг турли кўрсаткичлари (кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, жўғрофий ҳудудлар ва б.) бўйича кредитларнинг тўпланиши даражасини аниқлаш ва уни мониторинг қилиш тўғрисидаги талабларни ўз ичига олиши зарур. Кредит сиёсати мунтазам равишда раҳбариятга топшириладиган тегишли ҳисоботларни тайёрлашга доир талабларни белгилаши лозим.
Кредитни тўлаш муддати уни тўлашнинг бирламчи ва иккиламчи манбаларини синчиклаб баҳолаш асосида белгиланиши керак. Кредит сиёсат раҳбарият нуқтаи назаридан ҳар хил тоифа ва турдаги кредитларни тўлашнинг маъқул дастурларидан иборат бўлиши зарур.
Кредит сиёсати кредитлар беришнинг максимал муддатларини белгилаши лозим. Ушбу сиёсат шунингдек кредитнинг асосий сўммасини кредит тўлаш муддатининг сўнгида ва кредит тўлашнинг бошланғич муддати узайтирилаётганда қайтариладиган кредит турларини бериш тартибини ҳам ўз ичига олиши керак.
Кредит сиёсати тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш, маблағларнинг қайтарилиши ва берилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириб олиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак. Банк кредит сиёсати кредит бериш босқичида ҳам, кейинги мониторинг босқичларида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг молиявий ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни ўз ичига олиши керак. Молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш, нақд пул оқими ва бошқа маълумотлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан қўйиладиган талаблар аниқ ифодаланиши зарур. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш лозимки, банклар талаб қиладиган маълумотлар Миллий Бухгалтерлик Ҳисоби Стандартларига (МБҲС) мувофиқ тақдим этилиши керак.
Кредит сиёсатида потенциал қарздорларнинг кредит қобилиятини (ликвидлик, қопланиш, мухторлик коэффициентлари, капиталлаштириш даражаси, гаров таъминоти экспертизаси ва б.) аниқлаш учун уларнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш тадбирлари батафсил ёритилиши лозим.
Банк қарздорларнинг кредит қобилияти мезонлари ва уларни баҳолаш методикасини аниқ белгилаб олиши керак.
Кредит сиёсати муайян турдаги қимматликлар гарови асосида бериладиган ссудаларнинг максимал миқдори лимитларини ўз ичига олиши ҳамда таъминланган ссудаларнинг ҳар бир тури учун кредит ҳужжатлари тўпламини расмийлаштириш тадбирларини белгилаши лозим. Банк кредит сиёсатида гаров кредитлашнинг уни бериш вақтидаёқ кредитни тўлаш манбаси ҳисобланган ягона асоси бўлмаслиги белгилаб қўйилиши зарур.
Кредит сиёсати гаровга олинган мулк турига қараб гаров мавзуига нисбатан қўйиладиган талаблар ва кредитнинг гаров қийматига нисбатини ўз ичига олиши керак. Мазкур бандда гаров мавзуи синчиклаб баҳоланиши ва унинг бозор қиймати уни сотиш лозим бўлган пайтда юзага келиши мумкин бўлган зарар ўрнини қоплаши лозимлиги аниқ ёритилиши зарур.
Ҳужжатда гаров мавзуи мустақил баҳоловчи ва ички банк баҳоловчиси томонидан баҳоланадиган ҳоллар кўрсатиб ўтилиши керак. Турли гаров тоифаларини баҳолаш услублари батафсил акс эттирилиши лозим. Сиёсат кўчмас мулк, ишлаб чиқариш жиҳозлари ва истеъмол кредитларини молиялаш учун бериладиган кредитларни тўлаш ҳисобига қарздор томонидан бўнак тўловларини киритишга доир муайян талабларни ўз ичига олиши зарур.
Кредит сиёсатида кредитларни таснифлаш тизими аниқ ифодаланиши лозим. Кредит ходимлари кредит портфелидаги барча маълум бўлган салбий ўзгаришлар тўғрисида раҳбариятга хабар беришлари керак. Қарздор ёки гаров аҳволи ёмонлашишини олдиндан аниқлаш эҳтимолий йўқотишларни камайтириш учун жуда муҳимдир.
Кредит сиёсати кредитларнинг барча тоифалари бўйича "тўловсизлик" тушунчасининг аниқ ифодаланиши, фоизларни ўстирмаслик мезонлари, шунингдек банк Бошқаруви ва Кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан талабларни ўз ичига олиши лозим. Ҳисоботларда аҳволнинг ёмонлашиши, яширин зарарлар сабаблари ва соғломлаштириш режалари батафсил баён этилади.
Кредит сиёсат қарзларни қайтаришга доир изчил босқичма-босқич чоратадбирлар кўрилишини талаб қилиши керак. Рахбарият Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқиши лозим.
Кредит сиёсати турли кредитлар ва қарздорлар бўйича белгиланувчи фоиз ставкаларини аниқлашда фойдаланиладиган омилларни ўз ичига олиши керак. Бунда ҳеч бўлмаганда ресурслар қиймати, кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган ҳаражатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий сарфлар, эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ва банк маржаси баҳоланиши зарур.
Кредит сиёсати банк билан боғлиқ шахсларга бериладиган кредитлар бўйича Марказий банк талабларига мувофиқ келувчи лимитларни ўз ичига олиши лозим.
Кредит сиёсатида банк билан боғлиқ шахслар билан битимларни қисқартириш ёки уларни тўзишнинг ҳар қандай имкониятларини бартараф этиш мақсадида боғлиқ шахсларга бериладиган кредитларни тасдиқлаш ва қайта тиклаш тартиби ва тадбирлари белгилаб қўйилиши керак.
Кредит сиёсатида кафолатлар ва аккредитивларнинг мақсади ва ишлатилиши, мансабдор шахсларнинг бундай мажбуриятларни чиқаришга доир ваколатлари ва бундай воситалар чиқарилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек уларга доир ҳужжатлар ва ҳисоботларга нисбатан қўйиладиган талаблар батафсил ёритилиши лозим.
Сиёсат банк кредит портфелини вақти-вақти билан баҳолашга жавобгар бўлган мансабдор шахслар рўйхатини белгилаши ҳамда кредит портфели сифатини аниқлаш ва тўзатишлар минимал юзага келувчи йўқотишлар билан киритилиши учун муаммоли кредитларни аниқлаш учун зарур бўлган ички банк кредит таҳлили мақсадларини белгилаб қўйиши лозим.
Таҳлил мақсадлари кредит сифатини аниқлаш билан бир қаторда кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаш, жумладан, тасдиқланган кредит сиёсати мувофиқлигини таъминлаш ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш тадбири, молиявий таҳлил, гаровни расмийлаштириш ва баҳолаш, кредитлашга доир ваколатларни тақсимлаш, қонунчилик меъёрларига риоя қилиш.
Кредит сиёсати банк хизматлари ва бўлинмалари томонидан Банк Бошқаруви ва Кенгашига кредитлашнинг турли жиҳатлари бўйича топшириладиган ҳамда кредит портфели сифати ва кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботлар тури ва даврийлигини белгилаши лозим.
Ҳисоботлар филиаллар ва банк бўйича умуман кредитлаш воситалари ва йўналишларига қараб таваккалчиликларни баҳолаш учун бошқаришнинг турли даражаларига мослаштирилган ҳамда батафсил ёритилган бўлиши керак.


Download 175.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling