Олманинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
Download 46 Kb.
|
1 2
Bog'liqОлманинг аҳамияти to\'garak uchun
Олманинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. 1.Олма- олма туркуми Раънодошлар оиласининг мевали дарахт ва буталарига оид олмадошчалар кичик оилачасига киради. Олма (Малус Милл) авлодининг 31-33 тури 16 ва 60 дан ортиқ тур хиллари бор. Ер юзида олмаларнинг 50 дан ортиқ турлари тарқалган. Шимолий ва жанубий ярим шарнинг мўтадил минтақаларида Олманинг 25— 30 тури, жумладан, Ўрта ва Шарқий Осиё, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури тарқалган.Malus domestika Borkh турига мансуб бўлган маданий навларнинг чиқарилишида бир неча тур иштирок этган. [Рибаков А.А. Ўзбекистон мевачилиги, “Ўқитувчи” нашриѐти, Toшкент, 1987, 18-23 б] Меваси сохта мева бўлиб, меванинг ҳосил бўлишида гулнинг бошқа қисмлари яъни гулқўрғон, косачабарг ҳам иштирок этади. Олма мева ҳосил бўлишида олма меваси пўсти, мева эти ва беш уяли уруғлари билан жойлашган бўлади. Мева эти серсув бўлиб тош ҳужайралари бўлмайди. Маданий олмаларнинг меваси навларга боғлиқ ҳолда турли катталикда, шакллари ва ранглари билан бир-биридан фарқ қилади. Мевасининг оғирлиги кичик мевали навларда 25 гр га боради. Катталарида эса 600 гр гача бориши мумкин (Масалан, Автономка навида) . Мевалар шаклига кўра юмалоқ (айлана), ясси, слиндрсимон, тухумсимон, конуссимон, қўнғироқсимон бўлиши мумкин. Мева юзаси силлиқ, қиррали баъзан ғадир-будур бўлиши мумкин. Мева пўстининг асосий ранглари яшилдан тортиб то сариқ ва оқиш ранггача ўзгариши мумкин. Ушбу асосий ранглардан ташқари қоплама ранглари ҳам пушти (румияна) чизиқсимон ёки ювилганга ўхшаб, қизил рангларда бўлади. [Наумов А.А. Определение железо в составах растении. М., Наука, 2014, стр. 67-80.] Ўзбекистонда 8 тури ёввойи ҳолда учрайди. Дунё бўйича етиштириладиган навларининг асосий қисми маданий олма турига киради. Паст бўйли олма турига кирадиган дусен ва парадизкадан мевачиликда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради. Японияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики қишда экилган "Фужи" олмалари март ойининг охирида илдиз ўсиши кузатилган. [Alisher Botirov and Osamu Arakawa (2021). Root Growth Changes in the Winter Planting of Young 'Miyabi Fuji' Apple Trees International Journal of Horticultural Science and Technology Vol. 8, No. 3, pp. 227-233 10.22059/IJHST.2021.315746.428] Олма катта дарахт бўлиб, бақувват поясининг баландлиги 12-20 метрга етади. Унинг шох-шаббаси ҳам анча кенг тармоқланган. Турли нав олмаларнинг ҳосилга кириш муддати турлича. Баъзи навлари 3-4 йилдан кейин, бошқалари эса экилгандан 9-11 йил кейин ҳосилга киради. Пишиш вақтига қараб олмалар ёзги, кузги ва қишки навларга ажратилади. Турли нав олмалар мевасининг шакли, йирик-майдалиги, ранги ва хушбўй ҳидига кўра бир-биридан фарқ қилади. Кўп навлар (Ренет Симиренко, Розмарин, Красний Железняк ва ҳоказолар) ташишга чидамлилиги, узоқ сақланиши ва серҳосиллиги билан ажралиб туради. Ренет Симиренко ва Розмариннинг баъзи тупларидан 1500-1700 кг гача ҳосил олинган. Олма дарахтларининг яшаш даври уларнинг навига, пайвантакка ҳамда парвариш қилишдаги агротехника усулларига боғлиқ. Республикамизда олма навларининг узун танали хиллари ўрта ҳисобда 45-50 йил яшайди [Наумов А.А. Определение железо в составах растении. М., Наука, 2014, стр. 67-80.]. Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling