Олманинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


Download 46 Kb.
bet2/2
Sana23.04.2023
Hajmi46 Kb.
#1390149
1   2
Bog'liq
Олманинг аҳамияти to\'garak uchun

Олманинг систематикаси
Олам: Ўсимлик
Бўлим: Magnoliophyta- Магнолиятоифалар
Синф(аждод): Magnoliopsida- Магнолиясимонлар
Синфча: Rosideae- Раънокабилар
Оила: Rosoideae- Раънодошлар
Оилача: Pomoideae- Олмадошлар
Туркум: Malus- Олма
Тур: М. Domestica-Уй олмаси

2. ШИФОБАХШЛИГИ
Олмада чириш-бижғиш жараёнини секинлаштирувчи, ичакдаги метеоризмни фаоллаштирувчи моддалар кўп, шу сабабли бу мева танани зарарли моддалардан тозалаб, қорин дам бўлишидан халос қилади. Ошқозон-ичак хасталикларида, йўғон ичак яллиғланишида ва дизентерияда олма ёрдамга келади. Бундан ташқари, озиш ниятида бўлганларга 1 ҳафтага мўлжалланган олмали парҳез яхши ёрдам беради. Бунда 7 кун давомида олмадан тайёрланган салатлар, компот ва шарбатлар, газ печида димланган ҳамда буғда пиширилган олмали таомлар истеъмол қилинади.
Олма таркибидаги дубиль моддалар танада пешоб кислотаси тўпланишига қаршилик қилади. Шунинг учун подагра касаллигида ҳам олмали парҳез яхши наф беради. Бундан ташқари, буйрак-тоши ва ўт тоши касалликларидан сақлайди, олмали парҳез пешоб ва ўт ажралишини фаоллаштиради.
Олма қабзиятнинг олдини олади. Бунинг учун эрталаб оч қоринга 1-2 дона олма ейиш талаб этилади. 2-3 ҳафтада бир марта 1 кун таом емасдан фақат олма билан озиқланиш ёрдамида организмни табиий усулда тозаласа бўлади.
Бу мевани хуш кўрувчилар ақлли бўлишади. Чунки олма томирлардаги қон ҳаракатини маромига келтириб, паришонхотирлик, мия ҳорғинлигига қарши курашади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, киши кунига 3 дона олма истеъмол қилса, ҳатто улуғ ёшда ҳам хотираси мустаҳкам бўлиб, мияси юқори аниқликда ишлар экан.
Гипертониянинг енгил турларини дори-дармонсиз фақат олма ёрдамида даволаш мумкин. Кундалик таомномада доим олма бўлиши танадаги юрак фаолияти билан боғлиқ шишларни бартараф этади, инфаркт ва инсультнинг олдини олишга ҳисса қўшади.
Олмадаги А витамини апельсиндагидан 50 фоиз кўп. У танани шамоллашдан ва кўзни хиралашишдан сақлайди. Мазкур мевада бошқа неъматларда учрамайдиган G витамини мавжуд. У, айниқса, ёш болалар учун фойдали бўлиб, иштаҳани очиш ва ўсиб-ривожланишни таъминлайди. Олмада С дармондориси банандагидан 10 марта кўп. Бироқ олма қанча кўп туриб, сўлиб қолса, ундаги фойдали моддалар шунча камаяди.
НОРДОН ОЛМА — ТАБИИЙ АНТИБИОТИК
Нордон олмада С витамини кўп бўлгани учун иммунитетни оширишга катта ҳисса қўшади. У томирлар деворини мустаҳкамлайди, узоқ вақт оғриб қолган беморларни қувватлантиришга ёрдам беради. Олмадаги фитонцидлар — табиий антибиотик бўлиб, шамоллаганда ва грипп билан курашишда организмдаги вирусларни нобуд қилишга қодир.
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling