14-мавзу: Нав алмаштириш ва нав янгилаш
Download 25,29 Kb.
|
18-мавзу .Нав алмаштириш ва нав янгилаш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Назорат саволлари.
14-мавзу: Нав алмаштириш ва нав янгилаш. Режа. 1. Нав алмаштириш ҳақида тушунча ва унинг аҳамияти. 2. Хўжаликда экиладиган навлар таркиби. Янги навларнинг юқори сифатли уруғларини етиштиришнинг тажрибалари. 3. Уруғ янгилаш ҳақида тушунча, унинг аҳамияти. 4. Уруғ янгилаш қоидалари ва илмий асосланган муддатлари. Мамлакатимизда кўпчилик илмий текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва селекция станциялари қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш ишлари билан шуғулланиб келмоқда. Янги навлар олдингиларига нисбатан ҳосилдорлиги, сифати ва бошқа белгилари бўйича устун бўлиши керак. Нав алмаштиришнинг зарурияти тўғрисида шуни айтиш мумкинки ишлаб чиқаришда эқиладиганг навлар бир қанча сабабларга кўра ўзининг хусусиятларини йўқотиб боради . Ана шунинг учун ҳам вақти-вақти билан ҳамма экин турларида нав алмаштиришлар ўтқазиб турилади. Нав алмаштириш деб бирор экиннинг ишлаб чиқаришда экилаётган эски навларини янги серҳосил ва маҳсулотининг сифати юқори бўлган навлари билан алмаштиришга айтилади. Нав алмаштириш уруғчиликдаги муҳим тадбирлардан бўлиб,қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Одатда янги нав ишлаб чиқаришга жорий қилиниш билан ҳосилдорлик анча ошади. Нав янгилаш асослари:Ишлаб чиқаришда экиб келинаётган навларнинг ҳосилдорлик хусусиятларини бошланғич ҳолда сақлаб қолиш учун уларнинг уруғини вақти-вақти билан янгилаб туриш керак. Нав янгилаш деб бирор навнинг ишлаб чиқаришда экиб келинаётган ва маҳсулдорлиги сифатлари пасайиб кетган уруғларини шу навнинг анча сермаҳсул яхши урғлари билан алмаштиришга айтилади. Навни янгилашни тўғри ташқил қилиш учун ва муддатида ўтказиш учун мазкур навнинг элита уруғларини ўзлуксиз етқазиб туриш керак. Элита деб мазкур навнинг селекция-уруғчи-ликнинг бирор -бир усулини қўллаб етиштирилган, навдорлиги ва экиш сифатлари бўйича ишлаб -чиқариш талабларга тўлиқ жавоб берадиган бошланғич уруғига айтилади. Элита-францўзчадан сараланган,энг яхши деган маънони беради. Элита танлаб олинган навга хос бўлган энг яхши ўсимликларни кўпайтирилган наслидир. Суперэлита -лотинча сўз бўлиб, элитадан олидинги деган маънони билдиради. Суперэлита уруғлари элита уруғлар етиштириш жараёнида ташқил қилинадиган кўпайтириш кўчатзорининг ҳосили- дир. Элитага Давлат стандарти талаблари:
Уруғнинг навдорлиги сифатига, нав тозалиги даражасига қараб 3 категорияга ажратилади:
Бу муддат турли экинларда турлича бўлади. Кўпинча бу муддат ҳар бир кейинги репродукциядан кейин ўзининг ҳосилдорлик хусусиятларини йўқотиши, айниши ва уларни етиштириш имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Нав янгилаш муддатларини белгилашда навнинг қанча муддатда ва қандай тезликда ҳосилдорлик хусусиятларини ёмонлашуви борасида савол пайдо бўлади. Бу ўсимликларнинг ирсиятига боғлиқ бўлади. Якка танлаш йўли билан яратилган навлар нисбатан анча барқарор ҳисобланади. Бўндан ташқари уларни тўғри агротехника шароитида парваришлаш ҳам навларнинг биологик ва морфологик белгиларини Узоқсақланишини белгилайди. Навларни янгилаш ишлари элита уруғлари бўлмаганда апробация натижаларига кўра белгиланади. Республикамизда нав янгилаш ғўза бўйича 5 йиллик схема асосида ўтказилади. Назорат саволлари. 1. Нав алмаштириш нима ва унинг қандай аҳамияти бор? 2. Экинларнинг юқори сифатли уруғларини етиштириш усулларини гапириб беринг? 3. Уруғ янгилаш нима ва унинг қандай аҳамияти бор? 4. Уруғ янгилаш қоидалари ва илмий асосланган муддатлари деганда нималарни тушунасиз? Download 25,29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling