2 Ўзбекистон республикаси


 Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4. Мактаб география таълимида мустақил ишларни ташкил 
этишнинг усул ва воситалари  
Мустақил ишларни ўтказишнинг услуб ва усуллари, воситалари ўқув 
материали, топшириқларни бажарилиш мақсадига қараб, турли хил бўлади. 
Масалан, таянч билимларни қайта тиклаш (репродуктив)га оид топшириқлар 
кўпинча янги мавзуни ўрганиш олдидан бажарилади. Бундай топшириқлар 
география дарсликларида, деярли ҳар бир мавзу олдида бериб борилади. Одатда 
мактаб география дарсларида бу топшириқлар дарс жараѐнида бажарилмайди 
ва ўқувчиларга уй вазифасига қўшимча тарзда берилади. Аслида бу 
топшириқларни бажариш муҳим бўлиб, янги мавзуни ўрганиш жараѐнида таянч 
билимларни қайта тиклаш орқали илгари эгалланган билимлар янги 
ўрганилаѐтган билимлар билан узвий боғланиб бориши лозим.
Мактаб география курсларида ўқувчилар жуда кўп мавзули хариталар 
билан ишлайдилар. Хариталар билан ишлаш ва уларни қиѐслашда картографик 
тушунча (географик кенглик ва географик узунлик, қутбий доиралар, тропик 


115 
доиралар, экватор ва бошқалар), кўникмалар (географик координаталарни 
аниқлаш, харитада ориентерлаш, берилган нуқталар оралиғини аниқлаш, 
харитада масофани ўлчаш ва бошқалар)ни ўқувчилар хотирасида тиклаш талаб 
этилади. Ўқувчиларни мавзули хариталарни ўқий олишга, хариталардаги 
географик объект ва ҳодисаларни таҳлил қила олишга, харитадан билим манбаи 
сифатида мустақил фойдалана олишга ўргатиб бориш лозим.
Объект ва ҳодисаларга харита асосида тавсиф бериш учун ўқувчилар 
билан дастлаб унинг режасини кўриб чиқиш ва режа пунктларини бажариш 
бўйича услубий кўрсатма (йўл-йўриқлар) бериш талаб этилади. Масалан, 
объектнинг географик ўрнини белгилаш учун уни харитадан топиш, экватор ва 
бош меридианга нисбатан ўрни яъни, координатасини белгилаш ва материкнинг 
қайси қисмида жойлашганлигини аниқлаш керак. Тоғ тизмалари ва дарѐларнинг 
йўналишларини картографик тўрлар, узунлигини эса масштаб ѐрдамида 
аниқланади. Жойнинг баландлиги харитадаги баландлик шкаласи ѐрдамида, 
ҳаво ҳароратлари (ўртача ойлик ҳарорат, максимал ҳарорат, минимал ҳарорат), 
ѐғинлар миқдори ва уларнинг мавсумлар бўйича тақсимланиши иқлим 
хариталаридан белгиланади. Ўқувчиларда ушбу кўникмаларни ҳосил қилиш 
орқали мустақил ишларни ташкил этишга замин яратилади.
Юқоридаги кўрсатмалар ва тайѐргарликлардан сўнг ўқув иш усулларини 
ўрганиб олгач, ўқувчилар мустақил ишни бажаришга киришишлари мумкин. 
Ҳозирги техника ва технологиялар жадал суръатлар билан ривожланаѐтган бир 
вақтда география таълимида мустақил ишларни ташкил этиш воситалари ҳам 
такомиллашиб, ўзгариб бормоқда. (7-чизма)
География таълими жараѐнида мустақил ишлар асосан янги материаллни 
ўрганишда ва ўтилган мавзуни мустаҳкамлашда янги билим ва кўникмаларни 
ўзлаштириш мақсадида ташкил этилади. Дарс жараѐнида ўқитувчи 
раҳбарлигида янги материалнинг муайян қисмини ҳам ўқувчилар мустақил 
ўрганишлари ҳам мумкин.
Янги материални ўрганиш жараѐнидаги ўқувчиларнинг мустақил 
ишларини икки хил йўл билан олиб борилади:
1. 
Ўқитувчи янги мавзуни тушунтириб беради, ўқувчилар эса айни 
вақтда ўқитувчини тинглаш билан бирга муайян мустақил иш бажарадилар. 
Масалан, баѐн этилаѐтган янги маълумотлар асосида конспект олишлари ѐки 
ўрганилаѐтган географик объект ва ҳодисаларни ѐзувсиз харитага тушириб 
боришлари мумкин.
2. 
Ўқитувчи мустақил иш учун ўқувчилрга топшириқлар беради, сўнгра 
янги билимни тушунтиради. Мавзуни тушуниб олгач, ўқувчилар берилган 
мустақил ишни бажарадилар.


116 
Хулоса қилиб айтганда, мустақил ишлар катта таълимий ва тарбиявий 
аҳамиятга эга. Мустақил иш ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ривожлантиради, 
ўрганилган масалани чуқурроқ ўйлашга, унинг энг муҳим қисмини излашга, 
якун ясаб, хулосалар чиқаришга имкон беради. Педагог ва психологларнинг 
фикрича, мустақил ишларсиз онгли ва мустаҳкам билим бериш, тегишли 
кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳамда мустақил билим олишни таъминлаб 
бўлмайди.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling