2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

Топонимика йўналишда ҳам устоз Ҳ.Ҳасанов жуда катта ютуқларга 
эришганлиги ҳаммага маълум. У кишининг номзодлик иши ҳам, докторлик иши 
ҳам шу соҳага бағишланганлиги фикримизнинг ѐрқин далилидир. Устознинг 
«Географик номлар имлоси», «Ўрта Осиѐ жой номлари тарихидан», «Географик 
номлари сири» номли китоблари бевосита топонимикага оиддир. Бир қатор бошқа 
китобларида ҳам топонимикага оид маълумотларни истаганча учратамиз. 
Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг «Географик терминлар луғати» бевосита географик 
терминологияга бағишланган. Бу китоб ўзбек тилида ѐзилган биринчи географик 
терминлар луғати эканлиги билан ҳам ғоятда аҳамиятлидир. Мазкур луғатда ўзбек 
географик терминшунослигининг манбалари ва тараққиѐти, халқ атамаларидан 
намуналар, географик терминларнинг русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча луғати 
берилган. Умуман устознинг ўзбек географик терминшунослигида хизматлари 
каттадир. 
Ҳ.Ҳасанов аввал ўзбек тилида бўлмаган бир қанча географик терминларни 
таржима қилиб, уларни фанга киритади. Ҳозир бу терминлар географияга оид 
адабиѐтларда, илмий ишларда кенг фойдаланилади. 
Ҳ.Ҳ.Ҳасанов юқори малакали методист – географ бўлган. У география таълими 
методикасининг ривожига ўзининг турли методик кўрсатмалари, ўқув дастурлари 
ва ўзига хос оригинал, бир-бирига ўхшамайдиган услубларда дарс ўтишлари билан 
салмоқли ҳисса қўшган. 
Ҳ.Ҳ.Ҳасанов Будановнинг «География ўқитиш методикаси» китобини ўзбек 
тилига моҳирона таржима қилган. Бу ўша вақтдаги энг яхши методик қўлланма 
эди. 
Ҳ.Ҳ.Ҳасанов дунѐнинг жуда кўп давлатларида саѐҳатларда бўлган. Бу саѐҳати 
давомида хорижий давлатларнинг ўқитиш услублари билан ҳам бевосита танишиб 
чиққан. Сафар давомида олган таассуротлари ва ўрганган усулларини ўз 
дарсларида мунтазам қўллаб келган. 


124 
Ҳ.Ҳасанов ўзбек ва рус тилларидан ташқари бир неча тилларда бемалол 
суҳбатлаша олган ва ўлкамиз тарихини ўрганишда шу тилларда асосан форс-
тожик ва араб тилларида ѐзилган қўлѐзмалардан ва манбалардан фойдалангани 
маълум. Бу қўлѐзма ва адабиѐтларнинг бир нечтасини ўзи ўқиб, ўзбек тилига 
таржима қилиб чиққан. Бундан ташқари, русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча 
терминлар луғатини ѐзгани ҳам у кишининг моҳир таржимон бўлганидан далолат 
беради. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ҳ.Ҳ.Ҳасанов ўз ўлкасининг, халқининг 
тарихини, унинг буюк меросини ўрганишда, география фанини ўз билимлари 
билан бойитишда, ўз ватандошлари бўлган олимлар, сайѐҳларнинг илмий 
ишларида акс этган география фанига оид маълумотларни кенг тарғиб этишда 
ҳамда талабаларга ўзининг ватанпарварлиги, ўз касбидан фахрланиш руҳини 
сингдиришдаги хизматлари жуда беқиѐсдир. 
Инсониятни ўзи яшаб турган дунѐни билиш ва ўрганиш масаласи жуда 
қадимдан қизиқтириб келган. Дарҳақиқат, буни асосан география таълими беради. 
Жумладан, География - инсоният яшовчи сайѐра, яъни Ер ҳақида тўлиқ тасаввур 
ҳосил қилиш учун маълумот беришга қаратилган бирламчи ўқув фанидир. У барча 
фанлар тизими ичида алоҳида ўрин тутади. Чунки ҳар доим инсоннинг ҳаѐти ўзи 
яшаб турган жой табиати, атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва турли 
жараѐнлар асосида шаклланиб келинган. Географиянинг муҳимлиги шундаки, у 
инсоннинг энг зарур табиий, ижтимоий-иқтисодий шароитини таъминлайди. Бу 
фаннинг ўрганиш инсоннинг илмий дунѐқарашини ўзгартиради, атрофдаги воқеа - 
ҳодисалардан хабардор қилади. Ёшларнинг атроф-муҳитга маъсулиятли 
муносабатда тарбиялайди ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиради. 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling