2 Ўзбекистон республикаси


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

муниципиал районларга ажралади. Кейинги босқичда туманларни кўп 
тармоқли саноат ривожланган Денов-Шўрчи, аграр соҳага ихтисослашган 
Ангор-Қизириқ, тоғ-кон саноати катта салмоққа эга бўлган Бойсун- 
СариосиѐУзун каби иқтисодий округларга бирлаштириш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Учинчи босқичда аграр-индустриал йўналишга эга бўлган вилоят 
туманларини ўзида бирлаштирувчи Сурхондарѐ маъмурий-иқтисодий райони 
шаклланади. Қўшни Қашқадарѐ вилояти билан бирга Жанубий иқтисодий 
районга бирлашуви натижасида Ҳисор тоғининг икки ѐн бағридаги фойдали 
қазилма конларини ишга тушириш имкониятлари кенгаяди. Шунингдек, 
Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг ишга туширилиши натижасида 


128 
икки вилоятнинг бир-бири билан тўғридан- тўғри боғлана олиши бу иқтисодий 
районда ѐқилғи- энергетика, кимѐ, енгил саноат каби тармоқларнинг мажмуали 
тарзда 
тез 
суръатлар 
билан 
ривожланишига 
замин 
яратади. 
Районлаштиришнинг энг юқори босқичида Жанубий иқтисодий район ва 
Зарафшон (таркибида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари бўлган) 
иқтисодий район билан бирга Жануби- ғарбий иқтисодий минтақага 
бирлашуви юз беради. Иқтисодий минтақа доирасида ўзаро интеграцион 
алоқаларнинг кучайиши вилоят иқтисодиѐтини ривожланиши учун катта 
аҳамиятга эга бўлади.
Мазкур муаммоли ҳолатни бартараф этиш учун тасдиқланган ДТСга кўра 
8-синф учун қайта нашр этилиши режалаштирилаѐтган янги дарсликда мазкур 
муаммо 
таҳлил 
қилинадиган 
мавзуларга 
ўзгартириш 
киритиш 
режалаштирилмоқда.
Шу нуқтаи назардан қараганда, география фани ва унинг таркибий қисми 
ҳисобланган иқтисодий ва ижтимоий география ―Наманган‖ илмий мактаб
асосчиларидан бири –таниқли олим, моҳир педагог Турсунбой Нурматович 
Маллабоевнинг хизматлари ката ва беқиѐсдир. Хусусан, у ҳозирги замон 
урбанизатсия жараѐни ва шаҳарлар муаммоларига катта эътибор қаратган. 
Маълумки, бу жараѐн ўта мураккаб ва оламшумил бўлиши билан бир қаторда 
ўзининг географик жихатлари, хусусиятларига эга ва бунда, албатта, шаҳарларда, 
энг аввало катта шаҳарларнинг аҳамияти етакчидир. Айнан йирик шаҳарлар 
мамлакат ва унинг минтақаларининг пойдевори, таянч нуқталари, илму-фан, 
маданият, санъат, иннаватция ва инфратузилма марказлари ҳисобланади. Бундай 
юксак демографик ва иқтисодий салоҳиятни ўзида мужассамлаштирган катта 
шаҳарлар миллий ва минтақавий иқтисодиѐтнинг ҳудудий таркибини, ягона
геосиѐсий муҳитни шакллантиради. Табиий география кичик ҳудудларни тадқиқ 
қилишга ҳурматли домламиз Ш.Зокиров асос солган бўлса, иқтисодий ва 
ижтимоий географияда бундай вазифани Т. Маллабоевнинг бажарган. 
Домланинг илмий дунѐқарашининг кенглиги унинг яна бошқа 
йўналишларни чуқур ўрганиши билан ҳам ўз исботини топади. Масалан, худудий 
ишлаб чиқариш мажмуалари, саноат турғун ва марказлари, рекреатсия ва туризм, 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва геоекология, амалий география, 
бозор муносабатларининг географик жихатлари каби кўплаб йўналишлар 

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling