Режа: Сингал давлатининг ташкил топиши ва сиёсий тарихининг асосий босқичлари


Download 20.11 Kb.
bet1/3
Sana22.04.2023
Hajmi20.11 Kb.
#1380899
  1   2   3
Bog'liq
Ziyodov Asliddin.7


III-XII асрларда Шри Ланка
Режа:

  • Сингал давлатининг ташкил топиши ва сиёсий тарихининг асосий босқичлари (III-XII асрлар).

  • Илк феодал сингал давлатининг сиёсий ташкилоти ва ижтимоий структураси.

  • Ер эгалиги ва аграр муносабатлар.

  • Шаҳарлар ва савдо.

Кириш
Ланка ороли териториясида инсон бир неча минг йиллардан буён яшаб келади. Мамлакатнинг турли районларидан тош асрига доир манзилгохлар топилган. Бу аҳоли Жан Хиндистон приотодравид мигрантлари билан алоқада бўлган.


Эрамиздан аввалги VI-III асрларда Шимолий Хиндистондан келган орийлар оролга ўрнашган. Уларнинг асосий машғулоти деҳқончилик бўлган. Етиштириладиган асосий экин-шоли. Дастлаб «Қуруқ зона» деб аталган шимолий-ғарбий ва жанубий-шарқий районлар ўзлаштирилган, тўғонлар, дамбалар, каналлар тармоғи, сув омборларидан иборат сунъий суғориш системаси яратилган. Эрамиздан аввалги IV асрга доир йилномаларда ирригация системаси қурилишига доир фикрлар берилган.
Сингал давлатининг ташкил топиши ва сиёсий тарихининг асосий босқичлари (III-XII асрлар).
Ланканинг дастлабки якка хукмдори эрамиздан аввалги III асрда Мория сулоласи вакили подшо Деванампятисса бўлган. Унинг хукмронлиги даврида оролга Хиндистондан император Ашока юборган тарғиботчи Махинда келган. Буддизм дини қарор топган. Деванампятисса ворислари буддизмга ҳомийлик қилиб, унинг тарқалишига ҳар томонлама ёрдам берганлар.
Эрамиздан аввалги II асрда Мория сулдоласи тахтдан йиқитилган. Хокимият янги сингал Ламбакарна сулоласига асос солган шаҳзода Васабха қўлига ўтган (Ламбакарна сулоласи 2 аср хукм сурган).
Эрамизнинг дастлабки асрларида икки энг йирик буддизм монатирлари ўртасида диний низолар юз берган.
Махавихара – ортороксал хинаяна буддизми маркази.
Абхаягиривихара – Махаяна оқими тараядори. Хиндистондаги ноортодоксал секталар билан боғланган.
Бу кураш амалда сиёсий ҳарактерга эга бўлган. Ланка кураш амалда сиёсий характерга эга бўлган. Ланка буддизмдаги жуда кўп секталар ва мактаблар рақиблиги Махасена (334-364) хукмронлиги даврида энг чўққисига чиққан. Будда монастларининг бетўхтов курашида сингал хукмдорлари ва сарой ҳам иштирок этган. Ламбакарна сулоласининг сўнгги шоҳи Манама (409-431) эди. Сингал тахтидан Жанубий Хиндистондан келган тамиллар томонидан эгалланган. Тамиллар 460 йили оролдан қувилган. Тахтга Мория сулоласи вакили Дхатусена (460-478) чиққан. V-VII асрларда ўзаро урушлар тўхтамаган. (Мория ва Ламбакарна сулолалари ўртасида) тўхтовсиз гражданлар уруши иқтисодиётни издан чиқарган.
V-VII асрларда Жанубий Хиндистонда Панделар ва Паллавлар давлатлари кучайиб, ўзаро рақобатлашганлар. Ланка ҳам континентдаги ички курашга аралашиб қолган. Қайси бир давлат кучли бўлса, у Ланкага ўз таъсирини ўтказган.
Сингал тахтига давогарлар одатда Жанубий Хинд давлатларига мурожаат қилиб, мақсадга эришардилар. Масалан, V асрда Моггалана ўз укаси Кассапани тахтдан ағдариш учун оролга тамил армиясини бошлаб келган (Қипчоқлар ва Русь. 25 хужум, 21 таси бошлаб келинган). VII асрда сингал шахзодаси Манавамма Паллавлар ёрдамида тахтга чиққан. IX аср ўрталарида Панделар сиёсатига ўралашиб қолган Ланка ёрдам мақсадида континентга бир неча бор армия жўнатган.
X-XI асрларда сингаллар Чоллар империяси зарбасига дуч келганлар. Мағлуб бўлган Панделар хукмдори Ланкага қочиб келган.
75 йил мобайнида мамлакат Чоллар империяси вилояти бўлиб турган. Анурадхапура вайрон қилинган, харобазорга айлантирилган, орол пойтахти Полоннаруву кўчирилган (Махавелиганга дарёси бўйи «қуруқ зона» шимолий-шарқи).
1070 йилга келиб, сингал шаҳарлари авлоди Вижаябаху (1070-1114) Чолларни Ланка териториясидан сиқиб чиқарди.

Download 20.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling