Саноат иқтисодиёти


Download 44.61 Kb.
bet1/5
Sana25.01.2023
Hajmi44.61 Kb.
#1122078
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу


1-МАВЗУ. “Саноат иқтисодиёти“ фаннинг предмети ва вазифалари



    1. Фаннинг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи

    1. Фаннинг предмети ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги

    2. Фаннинг ўрганиш методикаси ва усуллари

    3. Фаннинг бозор иқтисоди шароитига ва ислохотлар талабига хос ва мос вазифалари




    1. Фаннинг объекти. Саноатнинг таърифи ва тавсифи

Ҳар қандай фан ўзининг ўрганиш объектига эга бўлади. Шундай объектнинг бўлиши у ёки бу фаннинг дунёга келиши, шаклланиши ва ривожланишининг муҳим шартидир. “Саноат иқтисодиёти“ фани ҳам ўз объектига эга. Унинг объекти умуман саноат, хусусан, енгил саноати ҳисобланади. Шу боис энг аввало, ушбу фаннинг объекти ҳисобланган “Саноат“ ҳақидаги таълимот билан танишиш зурурияти туғилади.
Саноат - бу ижтимоий-иқтисодий категориядир. Демак, Саноат объектив реаллик (борлик)нинг инъикоси ва юксак умумлашмасидир. Унинг алоҳида тармоқ, яъни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан тарихий жиҳатдан боғлиқдир. Саноат ҳам объектив борлиқнинг муҳим ходисалари қаторида маълум давр (вақт ва фазо) да дунёга келган, муайян қонун ва қоидалар асосида ривожланган, маълум миқдор ва сифатларга, зарурият ва имкониятларга эга бўлган ҳамда зиддиятлар қурбони ҳам бўлган.
Ўзбекистон саноати ҳам ўз тараққиёти жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтган. Энг аввало, уй саноати, сўнгра, хунармандчилик, яъни хонаки саноат, кооперация, мануфактура, фабрика каби шакллари юзага келган. Бу ерда хунармандчиликнинг жуда кўп турлари, яъни кулолчилик, дурадгорчилик, тоштарашлик, бинокорлик, уймакорлик, каштадўзлик, кўнчилик, тукувчилик ва тикувчилик, темирчилик, ва бошқалар кенг тарқалган.
Бу ерда хунармандчилик (“хонаки саноат“) бронза асрида деҳқончиликдан ажралиб чиққан. Милоднинг дастлабки асрларида ҳозирги Ўзбекистон худудида анчагина хунармандчилик марказлари ташкил топган. XX аср бошларида эса хунармандчиликнинг асосий қисми артелларга, кейинчалик завод ва фабрикаларга, бадиий буюмлар корхоналарига айлантирилган.
XVIII асрнинг 60-70-йилларида Англияда рўй берган Саноат тўнтарилишидан кейин Ўзбекистонда аста-секин мануфактурадан машиналашган индустрияга ўтиш бошланди. Хом ашёга бирламчи ишлов берадиган саноат соҳалари пахта тозалаш, ипак тортиш, тўқимачилик вужудга келди.
XX асрда Ўзбекистон саноатида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Агар аср бошларида саноат маҳсулотининг энг муҳим турларидан 5-10 хили (пахта толаси, хом ипак, кимё маҳсулотлари, матбаа маҳсулотлари ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда юзлаб-минглаб турлари тайёрланмоқда.
Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллик даврида жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида гап юритилар экан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқлолни ҳимоя қилишга, мустаҳкамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Ўзбекистон воқэлиги кун сайин тасдиқламоқда. Ўзбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий маҳсулотининг, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд этмокда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистон республикаси ишчилари қиёфасида ҳам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткашнинг ва инсонлар муносабатининг юксак нормалари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги хаёт учун илғор курашчи хислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган.

Download 44.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling