«Менежмент принциплари» фани Bajaruvchilar


Download 101.79 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi101.79 Kb.
#1297584
Bog'liq
kiut

«Менежмент принциплари» фани

Bajaruvchilar: 

Shonazarova Madina, 

Ro`zmatova Zebo,

Qo`chqorova Dilbar,

Mirafzal. 

8- мавзу: Ташкилотда лидерлик

  • Мавзу режаси: 
  • 1. Ташкилотда лидерликни аниқлашга ёндашувлар
  • 2. Лидерликнинг хулқ-атвор жиҳатлари
  • 3. Лидерликда вазиятли ёндашувлар

Раҳбарлик, лидерлик

  • Раҳбарлик, лидерлик ўтган асрнинг 20-йилларида менежмент фанида ўрганила бошланди ва алоҳида тадқиқот объектига айланди. Шахсий лидерлик назариясига кўра (у айрим ҳолларда «буюк инсонлар назарияси» ҳам деб аталади.) яхши рахбарлар муайян шахсий сифатларга эга бўладилар. Агар ушбу сифатлар аниқланиб, мукаммал ривожлантирилса ҳар қандай инсон самарали раҳбарлик қила олади.

Лидерлик сифатлари қуйидагилар

  • Интелектуал ва билим даражаси
  • Жозибадор ташқи кўриниш
  • Хақгўйлик
  • Соғлом фикр
  • Ташаббускорлик
  • Ижтимоий ва иқтисодий маълумот
  • Ўзига ишонч даражасининг юқорилиги

Раҳбарлик стилларига ёндошув

      • Ҳулқ-атворий ёндошишга кўра, лидерлик самарадорлиги раҳбарнинг сифат даражалари билан эмас, балки унинг қўл остидагиларга муносабати билан белгиланади (Раҳбарлик стиллари).
      • Ситуацион ёндошишга кўра, шахсий сифатлар ва ҳулқ - атвор стиллари муайян вазиятга мос келган ҳолда амалга оширилади.

Бошқарув стиллари

  • Бошқарув стилларини тадқиқ этишда турлича ёндошувлар мавжуд. Улар иштиёқларни, эҳтиёжларни, бирга ишлай олиш қобилиятлари, ўзаро инсоний муносабатларда, ўзларини тутишларида ва қолаверса қадриятлари муҳим ўрин эгаллайди. Лейкарт фикрича, раҳбарлик стилларини қуйидаги кескин фарқланувчи соҳаларга ажратиш мумкин. 
  • Ушбу ёндошув Дуглас Мак Грегорнинг «Х» ва «Y» назарияларига ҳам мос тушади.

“Темперамент” тушунчаси лотинча temperamentum - қисмлар нинг тегишли нисбати, мутаносиблик деган сўздан келиб чиққан.

    • холерикларда - шиддатли реакциялар, очиқлик, кайфиятнинг кескин алмашинуви, беқарорлик ва умумий ҳаракатчанлик билан намоён бўлади;
    • меланхоликларда - сусткашлик, барқарорлик, бикиклик, ҳиссий ҳолатини ташқарига унчалик намоён қилмаслик, мулоҳазаларининг мантиқийлиги билан ажралиб туради;

“Темперамент”

    • флегматикларда – беқарорлик, осонгина таъсирланиш, одамшаванда эмаслик, хатто арзимас нарсалар ва воқеалардан ҳам чуқур куйиниш билан ажралади;
    • сангвиникларда – ҳаракатчанлик, таасуротларни алмаштириб туришга мойиллик, таъсирчанлик, одамшавандалик билан ажралиб туради.

Менежерларнинг 3 асосий маҳорати

  • Техник махорат - техник қобилият ёки админстратив (маъмурий) қобилият билан боғлиқ бўлиб, конкрет иш фаолиятини уддулай олиш демакдир. Масалан, ахборотни йиғиш, ишни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқа бошқарув фаолияти.
  • Коммуникатив маҳорат -инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ўзаро ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ.
  • Таҳлилий мақорат - жараёнларни тушиниш, системанинг хусусий элементларни билиш, яхлитликни қисмларга ажрата олиш ва х.к.

Раҳбарликда кўп учрайдиган ҳолатлар

    • Гап тарқатиш (русча распространение слухов) норасмий ташкилий тузилмада ахборот узатиш тизими, янгиликларни норасмий тарқатиш воситасидир. Ушбу янгиликлар иш юзасига тааллуқли бўлса ҳам, кўпрок шахсий ҳаётга таллуқли бўлади. 
    • У фақат бир ташкилот миқёсидагина эмас, балки тармоқ миқёсида ҳам тарқатилиши мумкин. Гап тарқатиш кўп ҳолларда ғайрли ниятларга йўналтирилган бўлади.

Қоида: кайси гап хакикат ва қайсиниси нотўғри эканлигини ажрата билишда.

  • Ташкилотдаги ички муносабатлар тизими. Инсонларнинг ҳар қандай гуруҳи ижтимоий иеархияни шакллантирадилар. Айримлар уни бошқарадилар, айримлар ижтимоий иеархия ўртасида туриб таъсир ўтказадилар.

Корпоратия маданият- ташкилотдаги психологик табиат (климат) ва қадриятлар ситемаси бўлиб, у ишчи муҳитни шакллантиради ва унга хусусий жило беради.

  • Корпоратив маданият ходимлар фаолиятини белгилашга хизмат қилади, унинг талабларига мос келиш имконини беради, муаммони ечишда, қабул қилинган қарорни англаш ва нима учун бундай қарор қабул қилинганлигини ифодалайди. 
  • Корпоратив маданият ташкилотнинг ички, ўрнатилган қадриятларида ҳам намоён бўлади.

Эътиборингиз учун раҳмат !


Download 101.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling