2 Ўзбекистон республикаси
Синфда ўтиладиган дарслар
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитувчи назорати остида мактаб жонли бурчаги ва тажриба участкасида олиб бориладиган кузатишлар
Синфда ўтиладиган дарслар:
1. Суҳбат ва ҳикоя асосида ўтказиладиган дарслар. 2. Амалий машғулотлар 3. Ўқитувчи назорати остида Синфдан ташқари дарслар 1. Табиатга, музейга, ишлаб чиқариш объектларига экскурсия. Ўқитувчи назорати остида мактаб жонли бурчаги ва тажриба участкасида олиб бориладиган кузатишлар. Дарсдан ташқари ишлар 1.Синфда ва география хонасида бажариладиган ишлар. 2.География бурчагидаги олиб бориладиган ишлар. 3.География фани тўгараги . 4.География фани олимпиадалари. 5.География фани кечалари. 133 Синфдан ташқари бажариладиган ишлар. 1. Мактаб тажриба участкасида олиб бориладиган кузатишлар. 2. Кўргазмали қуроллар тайѐрлаш. 3. Коллекция йиғиш. 4. Китоб билан мустақил ишлаш. Кейинги пайтларда география таълимида ўқитишнинг замонавий усул ва шакллари кенг қўлланилмоқда. Чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланиш бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда. Илғор ўқитувчилар, методистлар дарснинг замонавий шаклларини такомиллаштириш борасида тадқиқотлар уюштирмоқдалар. Дарснинг ҳар бир шакли ўқувчиларга маълум билим ва кўникмалар тизимини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўяди. Ҳар қандай шакл ўқувчиларда 4 та йўналиш бўйича билимлар тизимини шакллантириши мақсадга муфовиқ: 1. Ўқувчиларни дунѐвий билимлар билан қуроллантириш 2. Географик кўникма ва малакаларни шакллантириш 3. Ўқувчиларда ижодий фаолият хислатларини шакллантириш 4. Атроф - муҳитда бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ қарамасдан, уларга бевосита ўзи қатнашаѐтгандек ҳис қила олиш қобилиятларини тарбиялаш ва ҳ.к. Агар география таълимида юқоридаги элементлардан биронтаси тушиб қолса, ѐшлардан ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш қийин бўлади. Бу элементлар ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиришда асосий ролни ўйнайди. Улар бир-бири билан объектив боғланган бўлиб, бири иккинчисига таянади ва тўлдириб туради. Масалан билимни эгалламасдан туриб, кўникма ва малака ҳосил бўлмайди. Дарсда ўқувчининг ижодий фаолиятисиз ҳам билим ва кўникмаларни шакллантириш жараѐни қийин кечади. Ўқувчининг ижодий фаолияти эгалланган билимларнинг мустаҳкам ва чуқур бўлишини таминлайди. Аммо юқоридаги 4та йўналиш бир-бирларининг ўрнини боса олмайди. Чунки таълим мазмунининг ҳар бир қисми ўзига хосйўл ва усуллар билан эгалланади. Бунда идрок, эсда сақлаш, таниш, объектларни кўз олдига келтира олиш, жадвалларни тўлдира олиш, муаммоли мисол ва топшириқларни еча қилади олиш каби ўзига хос бўлган методларни қўллаш ва танлашни талаб. Ўқувчи ижодкорлигисиз, унинг билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐни қийин кечади, уларда билимга қизиқиш деярли мавжуд бўлмайди. Юқоридаги омилларни қўллаш жараѐнида билим эгаллашнинг 3 та даражаси ҳосил бўлади: 134 1. Билим ва кўникмаларни онгли равишда идрок қилиш ва эсда сақлаб қолиш 2. Билим ва кўникмани таниш вазиятларда қўллай олиш 3. Эгалланган билим ва кўникмаларни амалда ижодий қўллай олиш. Билим эгаллаш усулларининг ҳар бир элементини пухта эгаллаган ҳолдагина ва уларнинг ҳар бирига мос таълим методларини қўллагандагина у пухта эгалланади. Илк билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐнини тушунтириш ва кўргазмаларини намойиш қилиш (репродуктив) методини қўллаш орқали шакллантирилади. Бунда етакчи ролни ўқитувчи эгаллайди ва у билимларни ўқувчига тайѐр ҳолда етказади. Ўқувчига берилган билим ва кўникмани унинг қай ҳол ва даражада эгаллаганлигини аниқлаш ўқитиш методикасининг энг долзарб масалаларидан бири саналади. Чунки ўқувчининг билиш фаолиятини назорат қилмасдан туриб, уларга берилган билим ва кўникмаларини қай даражада ўзлаштирганлигини аниқлаб бўлмайди. Географик билим ва кўникмаларни текширишда қуйидаги талабларга риоя қилиш мақсадга муфовиқ: 1. Географик билим ва кўникмаларни текшириш изчил, доимий бўлиши керак 2. Билим, кўникмаларни текширишда асосий мезон географик дастури 3. Билим, кўникма ва малакаларни текширишда оғзаки, ѐзма, харита ва ҳар хил аралаш мазмунга эга бўлган усуллар кенг қўлланилиши зарур. Анъанага айланиб қолган доска олдига чақириб сўрашга барҳам бериш. 4. Сўрашда компьютерлардан унумли фойдаланиш ва ҳ.к. Географик таълимда ўқитувчиларга жуда қўл келадиган ва ѐрдам берадиган қуйидаги текшириш усулларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга муфовиқ: 1. Билим ва кўникмаларни жорий усулда текшириш. Ундан дарснинг ҳамма босқичларида фойдаланиш мумкин. 2. Билимларни оралиқ текшириш. Йирик мавзу ѐки бобнинг қай даражада ўзлаштирилиши назорат қилинишини таъминлайди. Оралиқ текширишда ўрганилган материал бир мунча тизимлашади. Бу текшириш ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, ўқув материалидаги муҳим жиддий боғланишларни, географик тасаввур ва тушунчаларнинг мустаҳкам эгалланишини таъминлайди. Якуний текшириш чорак якунида ва йил охирида қўлланилади. Унинг асосий мақсади материалнинг қанчалик пухта ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат. 135 Географик билим ва кўникмаларни текшириш таълим жараѐнининг энг мураккаб тури ҳисобланади. Географик билим ва кўникмаларни текширишда қуйидаги текшириш турларини қўллаш мумкин: 1. Оғзаки усулда текшириш 2. Ёзма усулда текшириш 3. Амалий ишлар орқали текшириш 4. Ҳар хил географик ўйинлар орқали текшириш 5. Хариталар орқали текшириш 6. Тест усулида текшириш 7. Синовлар орқали текшириш ва ҳ.к. Барча текшириш усуллари якка ва ѐппасига сўраш орқали уюштирилиши ҳам мумкин. Якка ва ѐппасига сўрашда қўлланиладиган барча турдаги саволлар дарс режа конспектида олдиндан акс этган бўлиши керак. Билим ва кўникмаларни якка усулда текширишда қўйиладиган саволлар кўпроқ умумий йўналишда бўлиши лозим. Масалан: Ўзбекистон иқлими мавзусида; 1. Республикамизнинг асосий иқлим ҳосил қилувчи омилларни айтинг? 2. Ўзбекистоннинг адир ѐки тоғ минтақасини таърифланг ва ҳ.к. Бунда ўқитувчи ўқувчи жавобини тўлдириб бориши, хатоларини тўғрилашга имкон яратиб бериши зарур. Бирон объектга оид бўлган саволларни турли мазмунда бериш уларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради. Масалан: Сирдарѐ қандай тўйиниши типига мансуб ѐки Сирдарѐ режимини таърифланг ѐки Сирдарѐда қайси ойларда суви кўпаяди ѐки камаяди ва ҳ.к. Ўқувчиларни ўз синфдошларининг саволларини таҳлил қилишга албатта ундаш керак. Географик билимларни ѐппасига, ѐзма усулда текширишда, уларда кўникма ва малакалар қай даражада шаклланганлиги нуқтаи назаридан амалга оширилиши мақсадга муфовиқ. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling