2 Ўзбекистон республикаси


 География фанидан синфдан ташқари ишларни режалаштириш


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

2. География фанидан синфдан ташқари ишларни режалаштириш
Синфдан ташқари ишлар мактабдаги ўқув тарбиявий ишларнинг узвий 
давоми бўлиб, ўқувчилариинг мустақиллик ва активлигини, сиѐсий-ғоявий ва 
маданий савиясин қамровининг кенгайтириш ва чуқурлаштиришни ҳамда 
айрим 
ҳаѐтий 
кўникмасини 
янада 
оширишни, 
қобилиятларининг 
ривожлантиришни, билим ва малакаларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. 


137 
Шунинг билан бирга ўқувчиларнинг бўш вақтларини оқилона (унумли) ва 
қизиқарли ташкил этиш ҳам синфдан ташқари ишларнинг зиммасига тушади.
География кенг кўламли ва хилма-хил масалаларни қамраб олсада, барча 
масалаларни ўқув жараѐнида ѐритиш имконияти йўқ, аммо география қамраб 
олган масалаларнинг кўпчилиги ўқувчиларни қизиқтириб келади. География 
таълимининг атрофдаги табиат ва одамларнинг ҳаѐти, табиат ва жамиятда рўй 
бериб турган воқеа ва ҳодисалар билан бевосита алоқадорлиги синфдан 
ташқари ишлар учун катта имконнятлар вужудга келтиради.
Синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар ўқувчиларни ватанпарварлик 
руҳида таълим-тарбия беришда олиб бориладиган ишларнинг давоми 
ҳисобланади. Синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар таълим-тарбия 
мақсадларига мос келиши керак.
Ўқувчилар табиатдаги турли жараѐн ва ҳодисаларни, дунѐда рўй 
берадиган воқеаларни кўпроқ билишга қизиқадилар, бундай вазифани синфдан 
ташқари машғулотлар орқалигина ҳал қилиш мумкин. Синфдан ташқари 
ишлар тури, принцип ва усулларига кўра синфда олиб бориладиган машғулот
— дарсдан фарқ қилади. Синфдан ташқари ишларни ташкил этишнинг ўзига 
хос хусусиятлари бор, бу хусусиятлар ўқитувчидан каттагина маҳорат талаб 
қилади.
Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг 
ихтиѐрий 
эканлиги 
бўлиб, 
ўқувчиларнинг 
хоҳиш-истакларини 
ва 
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ташаббуси билан олиб 
борилади. Синфдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини 
рўѐбга чиқаришга имкон бериши, машғулотларнинг ҳажми, шакли ва 
методлари эса уларнинг ѐшига боғлиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Синфдан ташқари олиб бориладиган ишларда ўқитувчининг вазифаси - 
ўқувчиларнинг 
ташаббускорлигини 
қўллаб-қувватлаш, 
йўл-йўриқлар 
кўрсатиш ва уларнинг масъулиятини оширишдан иборатдир. Синфдан 
ташқари ишлар ўқувчиларни илмий-тадқиқот ишларга ўргатиб бориш билан 
бирга, уларни дам олишларига ҳам имкон бериши керак.
Синфдан ташқари ишлар тематикасида ўлкашунослик ишлари моҳияти 
жиҳатидан асосий ўринни эгаллайди. Синфдан ташқари ишлардаги «ўлка» 
тушунчасида бевосита ўрганиш мумкин бўлган территория (ўз шаҳри ѐки 
қишлоғи, яқин атроф, ўз маъмурий раѐни, ўз области ѐки табиий географик 
райони) назарда тутилади.
Синфдан ташқари ишларнинг тематикасида Ватанимизнинг ва унинг 
эътиборга сазовор бўлган жойларини, йирик шаҳарлари, янги қурилишларини 
ўрганиш ҳам муҳим ўринни эгаллайди.


138 
Ўқувчилар сайѐрамизнинг айрим эътиборга сазовор жойлари (ғорлар, 
йирик шаршаралар, Антарктида табиати, табиат ѐдгорликлари, океанлардаги 
ажойиб ҳаѐт ва ҳ.к.) га уюштирилган саѐҳатларга қизиқадилар. Улар халқаро 
воқеаларни ҳам одатда қизиқиш билан кузатадилар. Синфдан ташқари 
ишларни ташкил этишда ўқувчиларнинг бу қизиқишларини ҳам эътибордан 
четда қолдирмаслик керак.
Синфдан ташқари ишларда ўқув кўрсатмали қўлланмалар тайѐрлаш ва 
уларни таъмирлаш ишлари алоҳида ўрин тутади.
Синфдан ташқари ишларни ташкил этишда ўқувчиларнинг ѐш 
хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим. 5-8-синфлардаги ишларнинг 
мазмуни кўпроқ табиатни ўрганишга қаратилмоғи, 9-10- синфларда эса ишлар 
иқтисодий-географик характерда бўлиши мақсадга мувофиқдир.
География ўқитишнинг илмий даражасини кўтаришда таълим методлари 
ва воситалари билан биргаликда синфдан ташқари ишларнинг аҳамияти ҳам 
катта.
Илғор ўқитувчилар тажрибалари шу нарсани кўрсатмоқдаки, фанга турли 
касбларга бўлган қизиқиш кўпчилик ҳолларда синфдан ташқари ишларни 
қанчалик самарали ташкил этиши билан боғлиқ. География бўйича дарсдан 
ташқари ишлар ниҳоятда хилма-хил. Дастур талаб этган кўпгина билимларни 
синфдан ташқари ишлардан олиш мумкин.
Синфдан ташқари ишларнинг асосий мақсади ўқувчиларни ҳар томонлама 
баркамол ривожлантиришдан иборат бўлиб, фан бўйича олган билимларини 
чуқурлаштириш, уларда билишни фаоллаштиришдан иборат.
Синфдан ташқари ишларнинг таълим-тарбиявий вазифалари, фаннинг 
умумий мақсади ва вазифаларидан келиб чиқади. Дарсдан ташқари ишлар 
ўқувчиларда ҳамкорлик, дўстлик, меҳнатга муҳаббат, касбларга қизиқиш 
хислатларини тарбиялайди. ўқувчиларни табиат ва жамият ҳаѐтига оид бўлган 
қизиқарли фактлар, тушунчалар, кўникмалар билан қуроллантиради. Энг 
муҳими ўқувчиларни география фанига бўлган қизиқишларини оширади. 
Айниқса, табиатга, ишлаб чиқаришга экскурсиялар уюштириш ўқувчиларнинг 
синфдан ташқари ишларга бўлган хавасларини янада оширади. ўқувчиларнинг 
дарсда қондирилмаган эхтиѐжлари синфдан ташқари ишларида амалга 
оширилиши керак
Географиянинг серқирра томонлари аксарият ҳолларда дарсдан ташқари 
пайтларда ўрганилади. Синфдан ташқари ишларнинг энг муҳим
хусусиятларидан бири унинг ўйинлар ва қизиқарли саволлардан фойдаланиш
тарзида уюштирилишидир.


139 
Синфдан 
ташқари 
ишларнинг 
муваффақияти 
уларни 
тўғри 
режалаштиришдан бошланади. География ўқитувчиси бу ишларни 
режалаштиришда алоҳида ўқувчилар, ҳамда ўқувчилар гуруҳи билан ишларни 
ташкил қилишни имкониятини беради. Унга йил давомида уюштириш лозим 
бўлган муҳим тадбирлар киритилади. Режа қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак:
- жамият тараққиѐти мақсадлари ва талаблари асосида бўлиши;
- ўқувчиларни келажак ҳаѐтга тайѐрлаши;
- мамлакатнинг 
ҳозирги 
ҳаѐти 
билан 
боғланган 
бўлиши. 
Ўзбекистоннинг 
энг 
муҳим 
саналари, 
воқеаларини 
ўзида 
мужассамлаштириши;
- мактабнинг умумий ўқув-режаси тадбирлари билан боғланган 
бўлиши;
- ўқувчиларнинг шахсий қобилиятларини ва ѐш хусусиятларини 
эътиборга олиши, ҳамда турли метод ва шаклларни ўзида 
мужассамлаштириш.
Режада ишнинг қисқача мазмуни берилиши лозим. Унинг тахминий 
шакли қуйидагича бўлиши мумкин.
Мактабда географиядан синфдан ташқари ишларни уюштириш 
тадбирлари режаси:
Режани қуйи ва юқори синф ўқувчилари учун ҳам алоҳида тузиш мумкин. 
Дарсдан ташқари ишларнинг асосий маркази география хонаси ҳисобланади. 
Дарсдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг бўш пайтларида уюштирилади ва у 
қуйидаги талабларга: ғоявий-сиѐсий, жамият учун фойдали йўналишларга, 
ўқувчи иши ва шахсий қобилиятларига жавоб бериши керак. География бўйича 
дарсдан ташқари ишлар назарий ва илмий йўналишларга эга. Чунки ўқувчилар 
турли хил табиий ва иқтисодий топшириқларни ҳам дарсдан ташқари вақтларда 
ҳам бажариши мумкин.
Дарсдан ташқари ишлар, уларда қатнашадиган ўқувчилар сони ва 
уюштириш шаклларига кўра хилма-хил бўлиши лозим.
География бўйича дарсдан ташқари ишларни ѐппасига ва алоҳида тарзда 
уюштириш мумкин. Илғор география ўқитувчилари тажрибаларида ва 
кўпчилик мактабларда дарсдан ташқари ишларнинг қуйидаги турлари кенг 
тарқалган.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling