1-амалий машғулот: Грунтларни сувли хусусиятларини ўрганиш


Download 43.2 Kb.
Sana15.11.2023
Hajmi43.2 Kb.
#1773731
Bog'liq
2-амалий машғулот материаллари


1-амалий машғулот:
Грунтларни сувли хусусиятларини ўрганиш


Ишдан мақсад: Грунтларни табиий намлигини, гигроскопик намлигини, тўла тўйинганликни, фильтрация коэффициентини аниқлаш. Натижада ер ости сувларини аэрация зонасидаги грунтларга таъсири ва уларнинг физик механик хусусиятларини ўзгаришлари ўрганиб тахлил қилинади.
Машғулотларни бажариш тартиби:
1-ИШ: Асбоб асосан металл трубкадан иборат бўлиб, шиша ўлчов силиндр стаканчаси 1 см 3га тенг чизиғқ билан чизилган. Иш бажариш учун металл трубка қум билан тўлдирилади ва зичланади. Сўнгра секин-асталик билан пастдан тепага намлатилади. Ўлчовли шиша цилиндрга сув тўлдирилиб, унинг устига трубка тўнтарилади ва юқори қопқоғига ўрнатилади. Шундай жойлаштириладики, қум юзаси билан силиндр оғзи орасида 0,5-1 мм масофа қолсин. Сувдан чиққан ъаво пуфакчаси сизилиш бошланганини билдиради. Қанча сув трубкага жойлашса, шунча ъаво миқдори чиқиб кетади. Шу билан босим градийентининг доимий миқдори я`ни И=1 ўрнатилади, босим сизилиш ё„ли унинг узунлигига тенг.
Кўрсатилган тартиб ўрнатилиб, шиша силиндр шкаласига вақт белгилаб қўйилади. у усулда маълум миқдордаги сув қанча вақтда сизилиши аниқланади. сек /см
K=
бу ерда: Q– сув миқдори, вақт ичида 50 см 3 /сек.
Т – сизилиш вақти, сек.
F – трубканинг кндаланг кесим юзаси 20 см

Бу иш 3 марта такрорланиб, сизилиш коеффициенти топилиб, Кўр- ўртача миқдори аниқланади.


Kўр =
2-ИШ: Грунтлардаги мустаҳкам боғланган сув зарраларининг максимал (енг кўп ёки юқори) йиғиндиси максимал гигроскопик намликни беради(Wн.) Бу грунтнинг нисбий егилувчанлиги 100% ни ташкил қилган вақтдаги нам ҳолидаги адсорбцион сув заррачалари таъсирида ҳосил бўлган намликдир. Максимал гигроскопик намлик майдаланган грунтларнинг энг асосий тавсифловчи белгиларидан биридир: гигроскопик намлик эса лаборатория шароитида ъаводаги намликнинг грунт томонидан юритилиш миқдоридир. Грунтлардаги гигроскопик намлик ъаво ъарорати ва нисбий намликка боғлиқ бўлиб, максимал гигроскопик намлик миқдорининг тахминан ярмига тенгдир. Майдаланган грунтлардаги мустаҳкам боғланган намлик миқдори уларнинг минералогик таркибига ва алмашинувига, катион таркибига боғлиқ. Гил заррачалари грунтда қанча кўп бўлса, максимал гигроскопик намлик миқдори шунча кўп бўлади, яъни сувни яхши кўрувчи (монтмориллионит, бедилит, колтронит) минераллар ъам максимал гигроскопик намликни оширишга сабаб бўлади. Ишни бажариш услуби ва керакли асбоблар:
1. Соат ойнаси
2. Аналитик тарози
3. Термостат
4. Сувли эксикатор (устки қисми ёпилади)
3-ИШ: 1. Техник тарозида бюкс қопқоғи билан бирга тортилади (қ).2. Монолитдан намуна олиб, бюкснинг 1/3 қисми тўлдирилади ва бюкс оғирлиги тортилади (қ 1) ва дафтарга ёзилади. 3. Бюкс қопқоғини очиб термостатга (5-6 соатга) грунтни қуритиш учун қўйилади.4. Бюкс қуриган грунти билан термостатдан олиниб, қопқоғи ёпилади ва совитиш учун эксикаторга 30-40 минутга қўйилади. Эскикаторга кал`сий-хлор кукуни солинган бўлиб, бу кукун намликни ютиб, грунтни тез совитишга ёрдам беради.5. Совиган бюкс грунти билан техник тарозида 0,01 гр аниқликда (қ2) тортилиб, дафтарга ёзилади. Табиий намлик қуйидаги ифода орқали топилади. (Wт.н)
Wт.н= 100 %
Топилган табиий намлик натижаси грунт скелетининг ҳажм зичлигини топишда, грунт ғоваклигини, ғоваклик коеффисиентини ҳисоблаш мақсадида қўлланилади. Ғоваклик аниқланиб, у асосида намлик коеффициенти ҳисобланади. Кw=
Бунда, Кw – намлик коеффициенти; Wт.н – табиий намлик; n-ғоваклик.
Грунтлар намлик коеффициенти асосида қуйидагича турланади: нам грунт – (0<К 5 ,0 ) жуда нам – (8 , 0 5 - К) туйинган нам – (0 , 1 8 , - К )
4-ИШ: Тим-Копецкий асбоби асосан цилиндрик идишдан иборат бўлиб, ичи қум билан тўлдирилади. Цилиндрнинг паст қисмига металл сетка билан тўсилган. Қумдан сизилиб ўтган сув пастки идишга тўлади. Цилиндрнинг юқори ва пастки босимини кўрсатиш учун ёнида иккита пйезометрик шиша трубка ўрнатилган. Бу 9 трубкалар, асосан, пйезометрик сатъни ўлчаш учун мўлжалланган. Қум тўлдирилган цилиндр юзаси Ф - 90 cм 2 , З -узунлиги - 20 см. Бу ишни бажаришдан олдин пйезометрларнинг тўғри ишлаши текширилади. Улар асбобнинг ён томонига жойлаштирилган шиша трубкадан иборат. Пейзометрик трубкаларда бир хил доимий сатҳ ўрнатилиб, сўнг иш бошланади. Регулировка трубкаси тройник билан асбобдаги сув сатҳидан пастроққа туширилади. Бунинг натижасида маълум бир миқдордаги босим градиенти ҳосил бўлади ва босим таъсирида маълум бир тезликдаги сизилиш юзага келади. Босим градиентини аниқ ўлчаш учун пейзометрик трубкаларда уларда доимий сатҳ ўрнатилгунча, кузатув ишлари олиб борилади. Доимий стационар сатх ўрнатилгандан сўнг маълум вақт ичидаги сув миқдори бирор-бир ўлчов идишида ўлчанади. Тажриба 3 марта регулировка трубкасининг ҳар хил баландлигида қайтарилади.
Ҳар бир тажрибада сизилиш койффициенти «К» формула ёрдамида аниқланади.
Download 43.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling