2 Ўзбекистон республикаси


 География фанидан илмий конференцияларини уюштириш


Download 4.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/172
Sana23.09.2023
Hajmi4.56 Mb.
#1686281
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

6. География фанидан илмий конференцияларини уюштириш.
География конференциялари синфдан ташқари ишларнинг энг муҳим 
шаклларидан бири бўлиб, ўқувчиларни шу фанга оид адабиѐтлар билан 
таништиришда муҳим аҳамиятга эга. Конференция бирон-бир географик 
муаммога бағишлаб ўтказилиши мумкин. Унга бағишлаб стендлар, докладлар, 
географик адабиѐтлар кўргазмаси ташкил қилиниши лозим. Конференция 
мазмунан қуйидагича бўлиши мумкин.
1. 
Дастур материалларини умумлаштиришга, тартибга келтиришга 
бағишланади.
2. 
Билимларни амалда қўллашга оид, масалан: «Хариталарнинг халқ 
хўжалиги учун аҳамияти»ѐки «Космик суратлардан халқ хўжалигида 
фойдаланиш» мавзусида.
3. 
Фанлараро муаммоларга оид: «Инсон ва атроф муҳит», «Табиат 
бизнинг уйимиз» ва ҳ.к.
Географик конференцияга тайѐргарлик 3-4 ҳафта олдин бошланиши керак. 
Унинг ўтказилиши ўқувчиларга эълон қилиниши лозим. Конференция
мавзусига оид адабиѐтлар рўйхати ҳамда викторина саволлари тавсия 
қилиниши янада яхши. Конференция мавзусига оид маърузалар ихтиѐрий 
бўлиши лозим.
Ўқувчилар ўзлари яшаб тўрган қишлоқ, аҳоли пункти ѐки шаҳарга 
бағишлаб ҳам конференциялар уюштириш мумкин. Қуйида «Биз яшаб турган 
шаҳар» мавзуси бўйича уюштириш мумкин бўлган конференция режасини 
келтирамиз. Мавжуд адабиѐтлар асосида конференция режаси олдиндан
тузилиши мумкин.
1. 
Шаҳарнинг географик ўрни ва табиий шароити.
2. 
Шаҳарнинг шу ерда вужудга келиши сабаблари
3. 
Шаҳарнинг қисқача тарихи ва тарихий жойлари
4. 
Шаҳар саноатига умумий таъриф
5. 
Корхоналар. а) оғир саноат б) енгил саноат в) озиқ-овқат 
саноат корхоналари.


143 
6. 
Алоҳида саноат корхоналарига тавсифи: а) тўқимачилик в) 
тикувчилик
с) оѐқ-кийим д) иссиқлик электростанцияси
7. 
«GM Uzbekistan»автомобил заводи ва ҳ.к.
8. 
Шаҳарларнинг маданий марказлари ва ўқув юртлари
9. 
Шаҳарнинг келажакдаги ривожи.
Ўқувчилар мавзуга бағишлаб шаҳар паспортини тузадилар, шаҳарнинг 
ишлаб чиқариш алоқалари харита - схемасини ишлайдилар. Конференциядан 
кейин ҳар бир ўқувчи фаолияти баҳоланиши керак. Шундагина дарсдан 
ташқари ишларга уларнинг қизиқишлари ортади.
География ҳафталиклари синфдан ташқари ишларнинг янги шаклларидан 
ҳисобланади. Ҳафталик дарсдан кейин, ҳафтанинг олти куни жараѐнида 
ўтказилади. Унинг асосий мақсади географик билимларни тавсия қилишдан, 
оммалаштиришдан иборат. География ҳафталиги одатда мактабнинг 
ўқувтарбия режаси асосида уюштирилади.
География ҳафталиги тадбирлари қаторига мунозараларни ҳам киритиш 
мумкин. Унда табиат, жамиятдаги энг долзарб муаммолар бўйича масалаларни 
киритиш мумкин. Мунозаралар ўқувчиларда ўз фикр мулоҳазаларини 
исботлай олиш, ҳимоя қила олиш каби ҳислатларни тарбиялайди. 
Мунозараларда қўйилган муаммони исботлай олиш, мантиқ, синфдош ва 
мактабдошларнинг фикрларини ҳурмат қилиш каби хислатлар асосий ўринни 
эгаллаши керак.

Download 4.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling