144
География викториналарни ўқувчиларни икки гуруҳга ажратиб
ўтказиш мумкин.
1.
Мавзули викториналар
2.
Аралаш викториналар.
Мавзули викториналар битта мавзуга бағишланади. Ўлкашунослик
викторинаси бунга мисол бўлиши мумкин.
Масалан; «Бизнинг қишлоқ» мавзусида викторина:
1.
Қишлоқ номи нима учун шундай аталади?
2.
Қишлоқ қайси узунлик ва кенгликда жойлашган?
3.
Қишлоқда қанча аҳоли яшайди?
4.
Қишлоқда қандай ерлар тури бор?
5.
Қишлоқда ўсувчи 10 та ўсимликни айтинг?
6.
Қишлоқ ҳайвонот дунѐсидаги 5 тасини номини тез айтинг?
7.
Қишлоқ кенгашининг биринчи раиси ким бўлган?
8.
Қишлоқда табиатни қўриқлаш бўйича қандай тадбирлар амалга
оширилмоқда?
9.
Қишлоқдаги уддабурон кишилардан кимларни биласиз?
10.
Қишлоқ денгиз сатҳидан неча метр баландда жойлашган?
Аралаш викториналар география билимларининг турли соҳаларига
бағишланиши мумкин.
Бундай
викториналар
тўгаракларда,
поход ва экскурсияларда ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: