2 Ўзбекистон республикаси
Мактабларда география тўгараги ва унинг фаолияти
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
3.Мактабларда география тўгараги ва унинг фаолияти
Синфдан ташқари ишлар ичида география-ўлкашунослик тўгараклари кенг тарқалган, ўқувчиларнинг ўз ўлкаларини ўрганиш жараѐнида нафақат 140 география балки тарих, биология, адабиѐт, иқтисод фанларига оид бўлган билимларни ҳам эгаллайдилар. Агар бир мактабда бундай тўгараклар фаолияти яхшийўлга қўйилган бўлса ва ундаги ишлар изчил амалга оширилса 8-9 синфларда ягона мақсад асосида иш юритадиган ўлкашунослик тўгаракларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бундай тўгаракларни ўқувчилар қизиқишига қараб бўлимларга ажратиш зарур, умуман олганда географиядан синфдан ташқари ишлар тури ниҳоятда хилма-хил бўлиб уларни қуйидаги шакллари кенг тарқалган. Кенг тарқалган дарсдан ташқари ишлар шакли бўлиб унга барча синф ўқувчилари ихтиѐрий равишда аъзо бўлишлари мумкин. Масалан: «Мустақил Ўзбекистон», «Бизнинг қишлоғимиз», «Географ сайѐҳлар», «Ўзбекистондаги қўшма корхоналар». Тўгарак ўз номига эга бўлиши лозим. Масалан, «Ёш табиий географлар», «Ёш иқтисодий географлар», «Ёш геоморфологлар», «Ёш гляциологлар», «Ёш сайѐҳатчилар», «Ёш экологлар», «Ёш демографлар» ва ҳ.к. Демак, география тўгараги мавзуларини ўқувчилар қизиқишларини эътиборга олиб режалаштириш мақсадга мувофиқ. Тўгарак фаолияти қуйидагича режалаштирилиши мақсадга мувофиқ. Тўгарак ишининг самарадорлиги кўп жиҳатдан режанинг қандай тузилишига боғлиқ. Тўгарак ўз журналига ѐки кундалигига эга бўлиши керак. Тўгарак аъзолари алоҳида кундаликка ҳам эга бўлганлари маъқул. ўқитувчи кундаликка ўқувчилар қизиқиши, уни ўтказиш шакли ва методлари, ўқувчилар мустақиллиги, қийин саволларни акс эттириб беради. Кундаликка адабиѐтлар рўйхати ҳам акс эттирилади. Тўгарак ҳар ойда ѐки ҳар 15 кунда бир марта ўтказилиши мумкин. Тўгарак шўбалардан иборат бўлади. Шўъба деганда катта тўгаракнинг бир қисмига тушунилади. Масалан: тўгарак таркибида геология шўъбаси, ўз ўлкасини ва сайѐҳат билан шуғулланиш шўъбаси бўлиши мумкин (у пиѐда, велосипед, сув орқали уюштирилиши ҳам мумкин). Ўқувчиларнинг илмий жамиятлари қатъий топшириқлар асосида фаолият кўрсатганлари маъқул. Топшириқлар тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: (наъмунавий) 1. Ўзбекистон табиатини ўрганиш 2. Атроф муҳитни қўриқлаш 3. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурсларини ўрганиш 4. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни жойлаштириш муаммолари ва ҳ.к. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling